Нугманов Нугман Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Халқаро ахборот ҳуқуқи шаклланишининг назарий-амалий хусусиятлари», 12.00.10−Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Yu23.
Илмий маслаҳатчи: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилов Бахадыр Исламович, юридик фанлар доктори; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро ахборот ҳуқуқининг назарий методологик асосларини такомиллаштириш ҳамда миллий ахборот хавфсизлик халқаро ва миллий-ҳуқуқий таъминлашнинг янада самарали чора ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалдаги халқаро шартномалар доирасида ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларга тегишли жиноий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш усуллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш доирасида давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун расмий талабларни кўриб чиқишнинг тартиби шакллантирилган;
электрон ҳукумат ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари каби ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида электрон давлат хизматлари учун талаблар ишлаб чиқилган;
инсон ахборот ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида Омбудсман фаолиятининг ошкоралиги бўйича қонун ҳужжатларига келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий қилиш бўйича ўзгартишлар ва қўшимчалар ишлаб чиқилган;
фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда идентификациялаш ягона ахборот тизимини жорий қилиш тўғрисида таклиф асосланган;
“халқаро ахборот ҳуқуқи” ва “кибертерроризм” тушунчаларининг такомилаштирилган тавсифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро ахборот ҳуқуқи шаклланишининг назарий-амалий хусусиятлари бщйича олинган илмий натижалар асосида:
амалдаги халқаро шартномаларни таҳлил қилиш доирасида ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларга тегишли жиноий қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎзРҚ-405-сон қонунининг 3-моддаси 9-банди тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2016 йил 21 декабрдаги 02/1-1708-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрга оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ва бутунжаҳон интернет ахборот тармоғи ижтимоий хавфсизликка ва жамоат тартибига таҳдидни ўз ичига олган материалларни тарқатиш ёки намойиш этиш усуллари сифатида киритилган;
давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш бўйича шакллантирилган усуллар, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш доирасида давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун расмий талабларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2017 йил 26 декабрдаги маълумотномаси). Ушбу меъёрлар жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини ҳамда давлат ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигининг оширилишини таъминлаган;
электрон ҳукуматнинг шакллантирилган асосий тамойиллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида электрон давлат хизматларига талаблар Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2017 йил 26 декабрдаги маълумотномаси). Ушбу меъёрлар ахборот-коммуникация технологияларининг кенг қўлланиши ҳисобига фуқаролар томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизматлари фаолият натижалари тўғрисида ахборот олинишида сифат жиҳатдан янги оперативлик ва қулайликни таъминлаган;
инсон ахборот ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида Омбудсман фаолиятининг ошкоралигига тегишли таклифлардан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎзРҚ-441-сон қонунини қабул қилиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталар кенгашининг 2017 йилдаги 1398-III/ПК-282-III-сон қўшма қарори билан тасдиқланган Инсон конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш бўйича комиссия низоми, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Омбудсман вакили тўғрисида”ги низомда ҳамда Омбудсманнинг тааллуқли веб-ресурсида виртуал қабулхона ва “тез-тез бериладиган саволлар” саҳифасини яратиш, келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий қилишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили (омбудсман)нинг 2018 йил 25 майдаги 01-07/138-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Бу манфаатдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини ва Омбудсман фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг қўлланишини таъминланган;
фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда идентификациялаш технологиялари ва мобиль идентификациялаш ягона ахборот тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифдан 2018–2021 йилларда Электрон ҳукуматни ривожлантириш стратегиялари (Э-ҳукумат стратегияси) лойиҳасини ва Э-ҳукумат стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 2018 йил 29 майдаги 01-15/894-сон маълумотномаси). Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланувчиларни идентификациялаш ягона ахборот тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 365-сон қарорига мувофиқ марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва жорий қилишга кўмаклашади ҳамда ахборотни ошкор қилишнинг янги стандартлари қўлланиши ҳисобга олинган ҳолда давлат ҳокимият ва бошқарув органлари фаолияти ошкоралиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилишига ва давлат органлари фаолиятида “умумий очиқ” тамойилининг жорий қилинишига хизмат қилган.