Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарбекова Гулрух Давронбоевнанинги
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ таълими тизими муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (қтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1445.
Илмий раҳбар: Қўзиев  Исломжон Неъматович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдумумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқ таълим тизими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоб ва назоратини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари таннархини аниқлашда норматив усулдан фойдаланиш таклиф этилган;
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари юзасидан даромадларни ҳисобга олиш учун 520311 (262/1)  ̶ “Пуллик таълим хизматлари бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счёти таклиф этилган;
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматларидан тушган пул маблағлари ҳисобини юритиш мақсадида 102401/1 (112/1) “Пуллик таълим хизматларидан тушган пул маблағлари” номли ишчи счёти таклиф этилган;
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматларидан тушган маблағлар юзасидан харажатлар ҳисобини юритиш учун 741100 (261/1) “Пуллик таълим хизматлари бўйича ҳисобланган харажатлар” ишчи счётини қўллаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Халқ талим тизими  муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари таннархини аниқлашда норматив усулдан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 03-02/3-2185-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари, жумладан, стеам, олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов, хорижий тил бўйича ўқитиш хизматларининг таннархини аниқлаш имкониятини берган.
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари юзасидан даромадларни ҳисобга олиш учун 520311 (262/1)  ̶ “Пуллик таълим хизматлари бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счёти таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 03-02/3-2185-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф халқ таълими муассасаларининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. Натижада халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан даромадлар тўғрисида жорий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш имконияти яратилган.
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматларидан тушган пул маблағлари ҳисобини юритиш мақсадида 102401/1 (112/1) “Пуллик таълим хизматларидан тушган пул маблағлари” номли ишчи счёти таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 03-02/3-2185-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф халқ таълими муассасаларининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. Натижада халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматларидан тушган пул маблағлари ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисида таҳлилий бухгалтерия маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган.
халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматларидан тушган маблағлар юзасидан харажатлар ҳисобини юритиш учун 741100 (261/1) “Пуллик таълим хизматлари бўйича ҳисобланган харажатлар” ишчи счётини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 03-02/3-2185-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф халқ таълими муассасаларининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. Бу орқали халқ таълими муассасаларида пуллик таълим хизматлари билан боғлиқ харажатларни алоҳида ҳисобга олиш йўлга қўйилиб, ушбу харажатларга оид таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish