Sayt test rejimida ishlamoqda


Ниязов Воҳиджон Рўзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«ГНСС асосида геодезик тармоқларни оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқиш (кончилик объектлари мисолида)», 11.00.06 – Геодезия. Картография (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2172.
Илмий раҳбар: Мирмахмудов Эркин Рахимжанович, физика математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор; Ташпулатов Сарвар Анварович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ГНСС, ГАТ ва мавжуд геодезик маълумотлар асосида кончилик обектлари атрофида мавжуд давлат геодезик тармоғи ва зичлаштириш тармоғини оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топографик карта, ГНСС ва ГАТ асосида Мурунтов карери атрофидаги давлат геодезик тармоғини оптималлаштиришнинг математик модели такомиллаштирилган;
Мурунтов саноат зонаси ҳудудининг геодинамик ҳолатини ва сунъий йўлдошларининг геометрик омилларини ҳисобга олиб ГНСС асосида геодезик тармоқнинг оптимал жойлашиш схемаси яратилган;
замонавий сунъий йўлдош навигацион ГНСС ўлчашлари ва ГАТ дастурлари асосида давлат геодезик тармоғи пунктлари координаталарининг аниқлигини ошириш методикаси ишлаб чиқилган;
ГАТ дастурлари ва дала геодезик ўлчаш натижалари асосида Мурунтов карери ҳудудининг тўғри бурчакли ва географик координаталар фарқини инобатга олиб 3Д фазовий моделини яратиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГНСС асосида геодезик тармоқларни оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
топографик карта, ГНСС ва ГАТ асосида Мурунтов карери атрофидаги давлат геодезик тармоғини оптималлаштиришнинг математик модели такомиллаштирилганлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 30 августдаги 79-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу математик модел ва формулалар асосида тоғ – кон объектлари атрофидаги давлат геодезик тармоқларини тезкор равишда оптималлаштириш имконияти пайдо бўлган;
Мурунтов саноат зонаси ҳудудининг геодинамик ҳолатини ва сунъий йўлдошларининг геометрик омилларини ҳисобга олиб ГНСС асосида геодезик тармоқнинг оптимал жойлашиш схемаси яратилганлиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Геология Давлат қўмитаси ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспексиясининг Самарқанд-Бухоро вилоят инспексияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 26 сентябрдаги 08-2902-сонли маълумотномаси). Натижада, Мурунтов карери саноат зонаси ҳудудида геодинамик ҳолатини тезкор таҳлил қилиш ва сейсмик – тектоник жараёнларни прогноз қилиш, тегишли чора – тадбирлар режасини тузиш ҳамда стратегик режаларни ишлаб чиқиш имконини яратган;
замонавий сунъий йўлдош навигацион ГНСС ўлчашлари ва ГАТ дастурлари асосида давлат геодезик тармоғи пунктлари координаталарининг аниқлигини ошириш методикаси ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 30 августдаги 79-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалардан координаталар тизимлари орасидаги бир тизимдан бошқа тизимга ўтказишда параметрлар учун тузатма сифатида фойдаланиш орқали Мурунтов карери атрофидаги геодезик планли ва баландлик тармоқ пунктларининг координаталарининг аниқлиги 10 – 15% га ошган;
ГАТ дастурлари ва дала геодезик ўлчаш натижалари асосида Мурунтов карери ҳудудининг тўғри бурчакли ва географик координаталар фарқини инобатга олиб 3Д фазовий моделини яратиш усуллари ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Геология Давлат қўмитаси ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспексиясининг Самарқанд-Бухоро вилоят инспексияси фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 26 сентябрдаги 08-2902-сонли маълумотномаси). Натижада, карер саноат зонаси ҳудудининг майдони ва қазилма ҳажмини ҳисоблаш, хавфли табиий жараёнларнинг тарқалиш ареалини моделлаштириш имконияти яратилган. Шунингдек, жорий қилинаётган ушбу усул ўлчаш вақтини ва ўлчашларда юзага келадиган мураккабликларни 15-20% гача камайтириш имконини яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish