Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Алишер Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
« Инновацион фаолиятни ривожлантириш асосида олий таълим хизматлари самарадорлигини ошириш », 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1988.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов Номидаги Самарқанд Давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ривожлантириш асосида таълим хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида инновацион ривожланиш самарадорлигини баҳолаш босқичлари алоҳида таълим муассасаларининг бир хил устуворлик нисбатини сақлаган ҳолда уларни гуруҳлаш ҳамда инновацион ривожланиш мезонларини шакллантириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;  
ОТМнинг инновацион фаолиятини интеграл баҳолаш усули қониқарсиз (Иқс≤0,00-0,37), қониқарли (Иқ≤0,38-0,63), яхши (Ий≤0,64-0,80) ва юқори (Ию≤0,81-1,0) даражали гуруҳларга табақалаш-тириш ҳамда инновацияларни ривожлантиришни рағбатлантирадиган таълим фаолияти даражасини аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
ОТМларида интеграцион жараёнларни ривожлантириш, таълим хизматлари портфелини оптималлаштириш ҳамда ички компетенсиялар сифати тизимини жорий этиш асосида олий ўқув юртлари ва бизнес субъект-лари ҳамкорлигининг инновацион фаоллигини ошириш таклифи асосланган;
ОТМ инновацион салоҳиятни ошириш, рақобатдош устунликларни аниқлаш, маркетинг стратегиясини ва дастурини шакллантириш, инновацион лойиҳалар мониторингини ўтказиш ҳамда ОТМ рақобатбардошлигини оши-риш асосида ОТМни инновацион ривожланиш стратегияси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим тизимида инновацион ривожланиш самарадорлигини баҳолаш босқичларини алоҳида таълим муассасаларининг бир хил устуворлик нисбатини сақлаган ҳолда уларни гуруҳлаш ҳамда инновацион ривожланиш мезонларини шакллантириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2022-2023-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3-июлдаги №04/17-03-07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ОТМ инновацион фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезон-ларининг асосли ва аргументли тўпламини ишлаб чиқиш имконини берган;
ОТМнинг инновацион фаолиятини интеграл баҳолаш усули қониқарсиз (Иқс≤0,00-0,37), қониқарли (Иқ≤0,38-0,63), яхши (Ий≤0,64-0,80) ва юқори (Ию≤0,81-1,0) даражали гуруҳларга табақалаш-тириш ҳамда инновацияларни ривожлантиришни рағбатлантирадиган таълим фаолияти даражасини аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2022-2023-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3-июлдаги №04/17-03-07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ОТМ инновацион фаолия-тининг асосий кўрсаткичларини даражали гуруҳларга табақалаштириш асосида унинг инновацион фаоллиги ва ташқи бизнес муҳитига мувофиқлигини баҳолаш даражасини 25,0 %га ошириш имконини берган;
ОТМларида интеграцион жараёнларни ривожлантириш, таълим хизматлари портфелини оптималлаштириш ҳамда ички компетенсиялар сифати тизимини жорий этиш асосида олий ўқув юртлари ва бизнес субъект-лари ҳамкорлигининг инновацион фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2022-2023-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3-июлдаги №04/17-03-07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш олий таълим тизимида инновацион маркетинг воситаларидан фойдаланиш асосида фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион салоҳиятининг ўзаро боғланган элементларини уйғунлаштириш имконини берган;
 ОТМ инновацион салоҳиятни ошириш, рақобатдош устунликларни аниқлаш, маркетинг стратегиясини ва дастурини шакллантириш, инновацион лойиҳалар мониторингини ўтказиш ҳамда ОТМ рақобатбардошлигини оши-риш асосида ОТМни инновацион ривожланиш стратегияси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2022-2023-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3-июлдаги №04/17-03-07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш инновацион лойиҳаларнинг стратегик маркетинг мақсадларига мувофиқли-гини таъминлаш ҳамда бизнес ва ОТМ ресурсларидан биргаликда фойдала-ниш орқали молиялаштириш манбаларини кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish