Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакирова Шоҳида Юсуповнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бобожон Саноийнинг адабий-ирфоний мероси», 10.00.10–Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil54.

Илмий раҳбар: Имомназаров Муҳаммад Султонович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Иномхўжаев Раҳмонхўжа, филология фанлари доктори, профессор; Очилов Эргаш, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:Хоразм тасаввуф мактаби намояндасиБобожон Саноийнинг адабий меросини ўрганиш, унинг «Канз ул-маориф» ва «Ҳадиқаи азҳор» асарларининг янги манба сифатидаги ўзига хосликларини ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Бобожон Саноийнинг XIX аср шароитида тасаввуфий-ирфоний асарлар силсиласига ўзининг илмий, адабий, фалсафий руҳдаги асарлари ҳамда таржималари билан ҳисса қўшгани асосланган;

Бобожон Саноийнинг биографияси, адабий-ирфоний мероси, тасаввуфий қарашлари унинг «Ҳадиқаи азҳор» асари асосида аниқланган;

Бобожон Саноий илмий-ирфоний асарларининг мазмуни, услуби, бадиияти, илмий-маърифий ҳамда ўзбек тасаввуф адабиётидаги ўрни исботланган;

Бобожон Саноийнинг «Канз ул-маориф» ва «Ҳадиқаи азҳор» асарлари илк бор автограф қўлёзмадан ҳозирги кирилл ёзувига табдил қилинган ҳолда уларнинг илмий изоҳ ва шарҳлари тайёрланган;

Бобожон Саноийнинг «Ҳадиқаи азҳор» асари матни, рисоласидаги шеърий парчалар ва уларнинг матний ҳамда услубий хусусиятлари ёритиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бобожон Саноийнинг адабий-ирфоний мероси бўйича олинган хулоса ва таклифлар асосида:

Бобожон Саноий илмий-адабий мероси, Хоразм тасаввуф мактабининг йирик тасаввуфшунос олими бўлгани ҳамда унинг «Канз ул-маориф» ва «Ҳафт кишвар» асарларини тадқиқ қилиш ва манбашунослик тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлардан ОТ-Ф1-69 рақамли «Санкт-Петербург қўлёзмалар институти ва Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган Хоразм адабий манбаларининг комплекс тадқиқи» (2016–2020) мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган  (Фан ва технологиялар агентлиги 2017 йил 17 ноябрь ФТА-02-11/1106-сон маълумотномаси). Натижада берилган материаллар Хоразм адабий манбаларини ёритишда ҳамда Бобожон Саноийнинг илмий мероси, тасаввуф тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар жамлашда ёрдам берган;

Бобожон Саноийнинг ижодий фаолияти, асарларининг бадиий хусусиятлари, тасаввуфий ва фалсафий қарашлари ҳамда ахлоқий жиҳатлари Дин ишлари бўйича қўмитанинг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йил 18 октябрдаги 6780-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда қилинаётган ишлар самарадорлигини ошириш билан бирга тасаввуфий ва фалсафий қарашлар, инсон табиатини идрок этишнинг тасаввуфий жиҳатларини англашда, ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;

Бобожон Саноийнинг адабий-ирфоний мероси ва унинг биографияси, XIX аср Хоразм адабий муҳитининг етакчи вакилларидан бири, истеъдодли ва кенг қамровли олим эканлиги ҳақидаги маълумотлар Хиванинг «Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонаси»нинг илмий ва амалий фаолиятида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 01-11-08-37-сон маълумотномаси). Натижада янги очилаётган «Шерғозихон мадрасаси тарихи» музейида ўзбек, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ адиблари қаторида илк бор Бобожон Саноий ҳақида материаллар тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish