Sayt test rejimida ishlamoqda

Матназарова Муҳайё Ахметжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Этномаданий жараёнлар ва уларнинг миллатлараро муносабатларга таъсири” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ss347.
Илмий раҳбар: фалсафа фанлари доктори, профессор Рузиева Рухсора Ходиевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлар доктори, профессор Мухторов Азамат Мухторович,  сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Замонов Зокир Турғинович.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: миллатлараро муносабатларда тотувликни таъминлашнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ролини аниқлаш ҳамда бунга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“сиёсий борлиқ” ва “миллат-сиёсат-давлат” категориялари муайян ҳудудда этноснинг миллат даражасида шаклланиши ва эътироф этилиши ҳамда жамиятда унинг сиёсий жиҳатдан экзистенциал моҳиятини ўзлаштирилиши “этнос-миллат-халқ-ватан” тамойилининг  жамиятнинг яхлит сиёсий бир бутунлигини таъминлашдаги функциясига кўра такомиллаштирилган;
муайян ҳудудда миллатлараро муносабатлар мониторинги ва механизмларини ишлаб чиқиш, турли элатларнинг тили, урф-одати ва анъаналарига нисбатан тенг муносабатда бўлиш, уларга привентив ривожланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, миграция ва репартация сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар халқаро майдонда мамлакат имиджига экзоген (ташқи сиёсий сабаб, туртки) таъсир этиши асосланган;
ҳар бир фуқаронинг фундаментал ҳуқуқ ва манфаатлари, қарашлари ва эътиқоди ҳурмат қилиниши ва тенглигини таъминланиши моҳиятан давлатнинг миллатлараро муносабатлар соҳасида умуминсоний тамойилларга амал қилаётганлигини кўрсатиб берадиган адолатли мезон бўлиш билан бирга жамиятда этник зиддиятлар ва можароларни олдини олувчи муҳим сиёсий механизм эканлиги очиб берилган;
Марказий Осиёда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш тенденциясида бағрикенглик маданияти ва ҳамжиҳатлик тамойиллари халқаро сиёсий ҳамкорликнинг асосий амалий мезони бўлиб, миллатлар диаспорасини сақлаш ҳамда “ёпиқ қўшничилик” “яхши қўшничилик” сиёсатига ўзгаргани жамиятда репатриация (ватанга қайтиш) жараёнини жадаллаштирувчи муҳим механизм эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Этномаданий жараёнлар ва уларнинг миллатлараро муносабатларга таъсири доирасида амалга оширилган тадқиқот иши натижалари асосида:
“сиёсий борлиқ” ва “миллат-сиёсат-давлат” категориялари муайян ҳудудда этноснинг миллат даражасида шаклланиши ва эътироф этилиши ҳамда жамиятда унинг сиёсий жиҳатдан экзистенциал моҳиятини ўзлаштирилиши “этнос-миллат-халқ-ватан” тамойилининг  жамиятнинг яхлит сиёсий бир бутунлигини таъминлашдаги функциясига кўра такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йилда эфирга узатилган “Этно” ва “Очиқ дарс” номли туркум кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 26-июлдаги 08-48/991-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллатлараро муносабатни мустаҳкамлашга ва тайёрланган кўрсатув сценарийсининг назарий-методологик асослари такомиллаштирилишига хизмат қилган;  
ҳар бир фуқаронинг фундаментал ҳуқуқ ва манфаатлари, қарашлари ва эътиқоди ҳурмат қилиниши ва тенглигини таъминланиши моҳиятан давлатнинг миллатлараро муносабатлар соҳасида умуминсоний тамойилларга амал қилаётганлигини кўрсатиб берадиган адолатли мезон бўлиш билан бирга жамиятда этник зиддиятлар ва можароларни олдини олувчи муҳим сиёсий механизм эканлиги илмий очиб берилганлигига оид тадқиқотда келтирилган мулоҳазалар, олинган хулосалар, амалий таклифлар ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 4-сентябрдаги 1-15-25-2475-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда билдирилган хулоса ва таклифлардан Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳудудий бошқармаларининг “Ёшлар дастури”, “Иш режаси” ва бошқа йўл хариталари бандларида ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида ўтказилган тарғибот тадбирлари (конференция, давра суҳбати, семинар ва учрашувлар)да фойдаланилган.
муайян ҳудудда миллатлараро муносабатлар мониторинги ва механизмларини ишлаб чиқиш, турли элатларнинг тили, урф-одати ва анъаналарига нисбатан тенг муносабатда бўлиш, уларга привентив ривожланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, миграция ва репартация сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар халқаро майдонда мамлакат имиджига экзоген (ташқи сиёсий сабаб, туртки) таъсир этиши асосланган;оид тадқиқотда келтирилган мулоҳазалар, олинган хулосалар, амалий таклифлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган «Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи»да белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил -июлдаги 241-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида турли ёт ғояларни олдини олишга доир илмий-назарий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Марказий Осиёда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш тенденциясида бағрикенглик маданияти ва ҳамжиҳатлик тамойиллари халқаро сиёсий ҳамкорликнинг асосий амалий мезони бўлиб, миллатлар диаспорасини сақлаш ҳамда “ёпиқ қўшничилик” “яхши қўшничилик” сиёсатига ўзгаргани жамиятда репатриация (ватанга қайтиш) жараёнини жадаллаштирувчи муҳим механизм эканлиги бўйича ишлаб чиқилган хулосалардан асосланганлигига оид таклиф ва мулоҳазалардан Ўзбекистон Респунликаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик аолқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган. (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик аолқалари қўмитасининг 2023 йил 24 октябрдаги 14-07-2338-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан  Қўмитанинг конференция, семинар, давра суҳабатлари, шунингдек, маданий-маърифий соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish