Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллоназаров Оллоназар Норбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳмонхона хизматлари бозорини ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3578.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонкул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Алишер Баҳодирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада меҳмонхона хизматлари бозорини  ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа меҳмонхона хизматлари бозорида  апарт-отел, отел, туристик база, дала ҳовли, конгресс меҳмонхона, апартамент, мотел, ротел, флотел, туристик меҳмонхона, оилавий меҳмонхона хизматларини ўз ичига олган “Хоразм вилояти отелерлар” ассоциациясини ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Урганч шаҳар, Хива, Боғот, Гурлан, Хонқа ва Хазорасп туманлари меҳмонхоналари хизматлари бозори конъюктурасини барқарорлаштириш омилларини устуворлик даражасини белгилаб берувчи модели таклиф қилинган;
Хоразм вилоятида меҳмонхона хизматларини кенг тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, туризм соҳаси корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро интеграциялашувни кучайтириш мақсадида “Хива меҳмонхоналар кластери”ни ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
 Хоразм вилоятида меҳмонхоналар, тунаш-кунлари сони ва туристик хизматлар ҳажми кўрсаткичларини  2023-2026-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари кўп омилли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада меҳмонхона хизматлари бозорини  ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
минтақа меҳмонхона хизматлари бозорида  апарт-отел, отел, туристик база, дала ҳовли, конгресс меҳмонхона, апартамент, мотел, ротел, флотел, туристик меҳмонхона, оилавий меҳмонхона хизматларини ўз ичига олган “Хоразм вилояти отелерлар” ассоциациясини ташкил қилиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 15-январдаги 15-171-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳмонхона корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
Урганч шаҳар, Хива, Боғот, Гурлан, Хонқа ва Хазорасп туманлари меҳмонхоналари хизматлари бозори конъюктурасини барқарорлаштириш омилларини устуворлик даражасини белгилаб берувчи модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги  “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 15-январдаги 15-171-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши минтақа меҳмонхоналар фаолияти самарадорлигини ўрта ҳисобда 4-6 фоизга ошириш  имкони яратилган;
Хоразм вилоятида меҳмонхона хизматларини кенг тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, туризм соҳаси корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро интеграциялашувни кучайтириш мақсадида “Хива меҳмонхоналар кластери”ни ташкил қилиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 15-январдаги 15-171-сон маълумотномаси). Натижада, кластер таркибига кирувчи меҳмонхоналар сони 5-7 фоизга ва ташриф буюрувчи сайёҳлар  сонини 10-15 фоизга ошириш имконияти яратилган;
Хоразм вилоятида меҳмонхоналар, тунаш-кунлари сони ва туристик хизматлар ҳажми кўрсаткичлари кўп омилли эконометрик моделлар асосида 2023-2026-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги  “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 15-январдаги 15-171-сон маълумотномаси). Мазкур модел натижаларидан минтақада туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.      

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish