Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Темур Асомидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инклюзив меҳнат бозори истиқболлари», 08.00.10–“Демография. Меҳнат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt2032.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.И.100.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инклюзив меҳнат бозорини ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан бандлигини самарали ташкил қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини-ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, улар билан иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида “Имкониятлар маркази”ни ташкил этиш асосланган;
ногиронлар жамиятлари ихтисослашган корхоналар самарадорлигини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган тадбиркорлик субъектларини фойда, қўшилган қиймат ва мол-мулкига солиқларда имтиёзлар бериш,  корхоналар учун хом-ашёларни имтиёзли ажратиш, тегишли йўналишлар бўйича субсидия ажратиш, мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш ва кафолатли харид қилиш кабиларга кўра ошириш асосланган;
инклюзив меҳнат бозори ҳолати ва истиқболидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаши тавсия қилинган касблар тўғрисидаги маълумотларни тизимли тайёрлашга кўра тавсия этиадилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхатини асослаш, ва уларга мувофиқ  иш ўринлари ва касбларни тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлиги асоланган;
ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларга давлат ижтимоий буюртмаларини бериш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолатига иш жойларни ташкилий-техник жиҳатидан мослаштириш, иш уларни ишга жойлаштиришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инклюзив меҳнат бозорини ривожланиши ва истиқболлари бўйича олинган таклиф ва тавсиялар асосида:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини-ўзи банд қилишини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, улар билан иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида “Имкониятлар маркази”ни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 5 январдаги 01/00-03/10-49-сон маълумотномаси). Таклиф ногиронлиги бўлган шахслар ва иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўра бундай шахсларнинг меҳнат бозоридаги муносиб иштирокига қулай шарт-шароитлар яратиб беришга муайян даражада хизмат қилган;
ногиронлар жамиятлари ихтисослашган корхоналар самарадорлигини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган тадбиркорлик субъектларини фойда, қўшилган қиймат ва мол-мулкига солиқларда имтиёзлар бериш,  корхоналар учун хом-ашёларни имтиёзли ажратиш, тегишли йўналишлар бўйича субсидия ажратиш, мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш ва кафолатли харид қилиш кабиларга кўра ошириш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топди. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2022 йил 13 октябрдаги 01/00-05/16-9242-сон маълумотномаси). Таклифлар ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ягона реестри жорий этилиб, бундай корхоналар самарадорлигини оширишда услубий-амалий жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратишга муайян даражада хизмат қилган;
инклюзив меҳнат бозори ҳолати ва истиқболидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаши тавсия қилинган касблар тўғрисидаги маълумотларни тизимли тайёрлашга кўра тавсия этиадилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхатини асослаш, ва уларга мувофиқ  иш ўринлари ва касбларни тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-641-сон Қонунининг (2020 й.) 42-43-моддаларида ўз аксини топган, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 486-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 25-01-12/1493-сон маълумотномаси).Таклифлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш, улар бандлигига кўмаклашиш ва ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этиш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларга давлат ижтимоий буюртмаларини бериш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолатига иш жойларни ташкилий-техник жиҳатидан мослаштириш, иш уларни ишга жойлаштиришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси-нинг 2022 йил 22  декабрдаги 04/3-02-42-сонли маълумотномаси).  Таклиф ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМ 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш йўлга қўйилишига муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish