Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёдуллаев Содиқжон Мамадиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банк тизимини ислоҳ қилиш шароитида тижорат банклари активларининг рентабеллигини ошириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2203.
Илмий раҳбар: Гадоев Сўхроб Жумакулович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илҳом Музрапшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Омонов Акром Абдуназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари активларининг рентабеллигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида соф фоизли даромаднинг ўсиш суръати билан брутто кредитлар ва қатъий белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали банк активларининг рентабеллигини ошириш асосланган;
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларининг актив операциялар ҳажмидаги салмоғини ошириш йўли билан фоизли даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғини оширишни таъминлаш таклифи асосланган;
тижорат банкларидаги умумий кредит рискини кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши ва унинг кредитлар бўйича захира ва акциядорлик капитали йиғиндисига нисбати кўрсаткичлари орқали баҳолаш асосида кредит риски даражасини пасайтириш таклифи асосланган;
кредитларнинг тармоқлар ва соҳалар бўйича концентрациясининг юқори чегарасини 25 фоизга қадар етказиш ҳамда тижорат банкларининг мажбуриятлари таркибида чакана депозитларнинг улушини кўпайтириш ҳисобига кредит портфелининг диверсификация даражасини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон тижорат банклари активларининг рентабеллигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банкларида соф фоизли даромаднинг ўсиш суръати билан брутто кредитлар ва қатъий белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали банк активларининг рентабеллигини ошириш таклифидан АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган (АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил 26 июлдаги 29-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Саноатқурилишбанкда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан фоизли даромадларнинг ўсиш суръати 20,1 фоизни ташкил этган ҳолда, фоизли даромад келтирадиган активларнинг миқдорини 11,6 фоизга ошириш имкони яратилган;
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларининг актив операциялар ҳажмидаги салмоғини ошириш йўли билан фоизли даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғини оширишни таъминлаш таклифидан АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган (АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил 26 июлдаги 29-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Саноатқурилишбанкда қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларининг актив операциялар ҳажмидаги салмоғини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,11 фоизли пунктга ошириш имкони яратилган;
тижорат банкларидаги умумий кредит рискини кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши ва унинг кредитлар бўйича захира ва акциядорлик капитали йиғиндисига нисбати кўрсаткичлари орқали баҳолаш асосида кредит риски даражасини пасайтириш таклифидан АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган (АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил 26 июлдаги 29-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнииг амалиётга татбиқи натижасида Саноатқурилишбанкда соф кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,8 фоизли пунктга ошириш имкони яратилган;
кредитларнинг тармоқлар ва соҳалар бўйича концентрациясининг юқори чегарасини 25 фоизга қадар етказиш ҳамда тижорат банкларининг мажбуриятлари таркибида чакана депозитларнинг улушини кўпайтириш ҳисобига кредит портфелининг диверсификация даражасини ошириш таклифидан АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган (АТ “Саноатқурилишбанк”  акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил 26 июлдаги 29-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнииг амалиётга татбиқи натижасида Саноатқурилишбанкда фоизли  даромадларнинг миқдорини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 20,1 фоизга ошириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish