Sayt test rejimida ishlamoqda

Палваниязов Анвар Аматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа иқтисодий тизимини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг эконометрик моделлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt….
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.И.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Фаррух Дўстмирзаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодий тизимини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш эконометрик моделларини яратиш ва шу асосда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодий тизимига жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг шакллари бўйича иқтисодий ўсишни кўрсатувчи мезонларига кўра юқори (7,97-8,68 балл), ўрта (5,94-6,56 балл), қуйи (3,89-4,71 балл) даражаларда баҳолаш ёндашуви таклиф қилинган;
минтақа иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятига кўра иқтисодиётга жалб қилинган капитал маблағларнинг улуши бўйича маҳаллий инвесторлар хиссаси қуйи (35.5 фоиз) ва хорижий инвесторлар хиссаси юқори (64.5 фоиз) даражада оптималлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишга асосланган кўп омилли ва комплекс сонли эконометрик моделлари таклиф қилинган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тизимини ривожлантиришга жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг энг муҳим омиллари бўйича 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тизимини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг эконометрик моделлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодий тизимига жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг шакллари бўйича иқтисодий ўсишни кўрсатувчи мезонларни юқори (7,97-8,68 балл), ўрта (5,94-6,56 балл), қуйи (3,89-4,71 балл) даражаларда баҳолаш ёндашуви бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2023-йил 14-августдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг 2023-йилдаги Инвестиция дастури доирасида шакллантирилган дастурларни ишга тушириш ишларининг бориши, экспорт режасининг бажарилиши, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ўзлаштириш, шу билан бирга ер категорияси ўзгарган участкаларда йирик дастурларни жойлаштириш ҳақида”ги 01-149-сон баённомасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги ДЖ-22/01-2401-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, инвестиция дастури асосида корхоналарни барпо қилиш юзасидан оптимал қарорлар қабул қилинган;
минтақа иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятига кўра иқтисодиётга жалб қилинган капитал маблағларнинг улуши бўйича маҳаллий инвесторлар хиссаси қуйи (35.5 фоиз) ва хорижий инвесторлар хиссаси юқори (64.5 фоиз) даражада оптималлиги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2023-йил 14-августдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг 2023-йилдаги Инвестиция дастури доирасида шакллантирилган дастурларни ишга тушириш ишларининг бориши, экспорт режасининг бажарилиши, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ўзлаштириш, шу билан бирга ер категорияси ўзгарган участкаларда йирик дастурларни жойлаштириш ҳақида”ги 01-149-сон баённомасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги ДЖ-22/01-2401-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси минтақасининг иқтисодий тизимида инвестиция салоҳиятини ошириш имкони яратилган ва инвесторларнинг фаолиятини баҳолаш тизими шакллантирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишга асосланган кўп омилли ва комплекс сонли эконометрик моделлари бўйича таклифдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2023-йил 14-августдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг 2023-йилдаги Инвестиция дастури доирасида шакллантирилган дастурларни ишга тушириш ишларининг бориши, экспорт режасининг бажарилиши, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ўзлаштириш, шу билан бирга ер категорияси ўзгарган участкаларда йирик дастурларни жойлаштириш ҳақида”ги 01-149-сон баённомасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги ДЖ-22/01-2401-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида инвестицион оқимнинг эконометрик моделлари тузилиб, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини ривожланиши даражасига таъсири аниқлаштирилиб, инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқишга имкон берган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тизимини ривожлантиришга жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг энг муҳим омиллари бўйича 2023-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2023-йил 14-августдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг 2023-йилдаги Инвестиция дастури доирасида шакллантирилган дастурларни ишга тушириш ишларининг бориши, экспорт режасининг бажарилиши, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ўзлаштириш, шу билан бирга ер категорияси ўзгарган участкаларда йирик дастурларни жойлаштириш ҳақида”ги 01-149-сон баённомасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги ДЖ-22/01-2401-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёни АРИМА модели асосида прогнозлаштирилиб, шу орқали келажакда хорижий инвестицияларни самарали усулларда жалб қилиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish