Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Баҳром Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғоч материалларни оловбардошлигини ошириш учун фосфор ва бор сақлаган олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2781.
Илмий раҳбар: Ширинов шавкат Давлатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгаров Нормуҳаммад,  кимё фанлари доктори; Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғоч материалларни оловбардошлигини яхшилаш учун таркибида фосфор ва бор сақлаган олигомер антипиренлар олиш ҳамда уларни иқтисодий ва экологик самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
борат кислотаси, ортофосфат кислотаси, аммофос, алюминий гидроксид ва карбамид каби кимёвий бирикмаларни олигомерлаш асосида ёғоч қурилиш материалларни оловбардошлигини оширувчи олигомер антипиренлар олинган;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ҳудудларни ёнғинлардан ҳимоялашда фосфор-бор сақлаган олигомер антипиренлар билан, гидролизланган полиакрилонитрилни (ГИПАН) модификациялаш асосида гел хусусиятли қоплама олишни оптимал нисбатларини аниқланган;
олинган олигомер антипиренлар билан ёғоч материалларини 40-50оС ҳароратларда модификaциялашнинг оптимал нисбатлари ҳамда ёнғинда масса йўқотилиши барқарорлиги 1,31%, кислород индекси 20,5% дан 38,4% гача яхшиланганлиги исботланган;
олигомер антипиренлар билан модификацияланган, гидролизланган полиакрилонитрил (ГИПАН) асосидаги, гель хусусиятга эга ёнғинбардош қопламалар билан ёғоч материалларга ишлов бериш натижасида масса йўқотилиши 1,28%, кислород индекси 20,5% дан 48,2% гача ошганлиги  аниқланган;
олигомер антипиренларни олиш технологияси ва ташкилот стандарти ишлаб чиқилган ҳамда кенг қўлланилаётган аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорлик 20,7% га юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёғоч материалларни оловбардошлигини ошириш учун таркибида фосфор ва бор сақлаган олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фосфор-бор сақлаган олигомер антипиренлар “SEVEN SYSTEMS” МЧЖ ва “STATERM” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводининг 2023 йил 18 май кунидаги 01-09/1176 сон маълумотномаси). Натижада, оловбардош ёғоч қурилиш материалларни олиш учун қўлланилувчи полифункционал хусусиятга эга олигомер антипиренларни ишлаб чиқариш имконини берган;
фосфор-бор сақлаган олигомер антипиренлар билан, гидролизланган полиакрилонитрилни (ГИПАН) модификациялаш асосида олинган гел хусусиятли оловбардош антипирен қопламалар  “STATERM” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 6/4/38-1202-сон маълумотномаси). Натижада, фосфор-бор сақлаган олигомер антипиренларни олиш технологиясини иқтисодий самарадорлигини ўртача 20,7% га оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish