Sayt test rejimida ishlamoqda

Инхонова Арофатнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиетиленимин ва поливинилхлоридни ўзаро таъсирлашувининг ўзига хослигини тадқиқ қилиш», 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/К435.
Илмий раҳбар: Бекчанов Даврон Жумазарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги  DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Туропов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор; Жўраев Мурод Маҳмаражаб ўғли кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиетиленимин ва поливинилхлорид асосида функционал полимер материалларнинг олиниши ва физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гранулаланган поливинилхлоридни полиетиленимин билан таъсирлашувини ўзига хослигини тадқиқ қилиш натижасида реакцияга киришувчи компонентларнинг занжирли табиатига қарамай, жараённинг кинетикаси гетероген реакцияларнинг одатий қонуниятларига бўйсуниши ҳамда модификация жараёнига турли омилларнинг таъсирини аниқлаш орқали ПВХ асосидаги янги анионит олишнинг мақбул шароитлари топилган;
олинган анион алмашинувчининг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш орқали, унинг сорбсион қобилияти, термик барқарорлиги ва механик мустаҳкамлиги илгари синтез қилинган ПВХ асосидаги анионит ППЕ-1дан юқори бўлиб, бу кўрсаткичлари жиҳатидан эса саноат анион алмашинувчиси АН-31 га яқин эканлиги аниқланган;
анионитга турли пҲ муҳитларида металл ионларининг сорбсия жараёнларини текшириш натижасида, синтез қилинган анион алмашинувчининг ион алмашинув ва комплекс ҳосил қилиши сабабли перренат (625,95 мг/г) ва дихромат (233 мг/г) анионларига ҳамда Пб(ИИ) катионларига (126,75 мг/г) нисбатан юқори сорбсион қобилиятга эга эканлиги; сорбсия изотермаси Ленгмюр моделига, жараённинг кинетикаси эса псевдо-иккинчи тартибли кинетик модел қонуниятларига мос келиши билан тавсифланган;
динамик шароитда перренат ионларини анион алмашинувчига сорбсия-десорбсиясининг 25 марталик циклини ўтказиш орқали анионитнинг сорбсион сиғими максимал 10% га камайиши аниқланган;
илк бор олинган ион алмашинадиган полимер юзасида нано ўлчамдаги темир оксид заррачаларини ўз ичига олган функционал полимер-металл комплекс материали синтез қилинди ва полимер матрицаси юзасида металл оксиди заррачаларининг ўлчами 3-35 нм оралиғида эканлиги аниқланган;
функционал полимер-металл комплекси магнит хусусиятларга ва заҳарли органик бўёқларни фотопарчалаш қобилиятига эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поливинилхлоридни полиетиленимин билан модификациялаб синтез қилинган янги анионитнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молибденли технологик эритмадан ренийни ажратиб олиш бўйича “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023-йил 9-октябрдаги № 71-669-сон маълумотномаси). Натижада технологик сувда мавжуд бўлган рений ионларининг сорбсия- десорбсия циклларидан сўнг Ре(ВИИ) ионларини сорбсиялаб ажратиб олиш унуми 92,35 % ни ташкил этган;
оқава сувлардаги оғир металл ионларининг адсорбсияси бўйича (“Бухора нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг 2023 йил 23 сентябрдаги № 04-11/169 сонли маълумотномаси). Натижада ион алмашинувчи материалдан фойдаланган ҳолда галваник цех оқава сувлари таркибидаги оғир металл ионларининг миқдорини эритмада рухсат этилган меёргача камайтириб, ижобий амалий натижалар олинган;
заҳарли ва оғир металл ионларининг адсорбсиясини ўрганиш бўйича (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2023 йил 12 июндаги № 184-ЭН-672 сонли маълумотномаси). Натижада анионит чиқинди сувлар таркибидан заҳарли металл ионларини ажратиб олишда қўлланилиб юқори иқтисодий самарадорлик бериши мумкинлиги ва анион алмашинувчи материалдан фойдаланган ҳолда мини қурилма яратиш имкониятини берган;
селектив хоссали анионит ҳамда полимер-металл комплексларнинг синтези бўйича № ПЗ-20170925290+ПЗ-2017092965+ПЗ-20170927395 сонли “Маҳаллий хомашё асосида ионитлар олиш ва уларни рангли ҳамда камёб металларни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан ажратиб олиш учун қўллаш” (2018-2020 йй.) Амалий лойиҳада поливинилхлорид ва полиетиленимин асосида синтез қилинган анионит камёб, сийрак металл Ре (ВИИ) ни сунъий эритмаларида сорбсияси ўрганилиб, (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги № 04-11-5325-сон маълумотномаси). Натижада поливинилхлорид асосида синтез қилинган анионит ёрдамида сийрак металл ионларини селектив ажратиб олишда қўллаш мумкинлиги ҳамда ишлатишга яроқсиз ионитлар ва металл тузлари иштирокида сиртида наноўлчамдаги металл оксид заррачалари тутган полимер-металл комплекслар синтез қилиниб уларнинг физик-кимёвий хоссалари тадқиқ қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish