Ярманов Шериммат Халиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий полимарлар асосида биосорбентлар олиниши ва хоссалари», 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К.565.
Илмий раҳбар: Бекчанов Даврон Жумазарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Ҳайдар Эргашович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшметов Расул Жумязович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий полимерлар асосида янги биосорбентлар олиниши ва уларнинг хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шоли қобиғини карбамид билан модификациялаш давомийлиги 4 соат, ҳарорат 373 К, эритма консентрацияси 20 % да, соч толасини эса натрий гидроксид билан ўзгартириш мақбул шароити 4 соат, 308 К ҳарорат ҳамда эритма консентрацияси 6 % эканлиги аниқланган;
модификация қилиб олинган биосорбентларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш орқали юқори сорбсион хоссага боʻлган ҳамда (шоли қобиғи асосида олинган биососрбент-5,08 мг-экв/г, соч толаси асосида олинган олинган биосорбент 3,89 мг-экв/г), термик (298 К, 48 соат) механик барқарорликка эга эканлиги аниқланган;
табиий полимер асосида синтез қилиб олинган биосорбент металл ионларини (Cу2+-43,18 мг/г, Ни2+-331,37 мг/г ва Пб2+-411,29 мг/г) ютиши, сорбсия жараёни реакция тартиби псеудо-иккинчи кинетик моделга мослиги (Р2=0,99), сорбсия изотермаси (Ленгмюр модели Р2=0,99) ҳамда термодинамик параметрларини аниқлаш орқали сорбсия жараёни ўз-ўзича бориши исботланган;
шоли қобиғини карбамид иштирокида модификациялаб олинган биосорбент металл ионларини (Cу2+, Ни2+ ва Пб2+) эритмадаги консентрациясини 0,06 мг/л миқдоргача камайтирганлиги орқали АН-31 анионитига яқин эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шоли қобигʻини мочевинанинг сувли эритмаси билан модификациялаб олинган биосорбент физик-кимёвий хоссларини оʻрганиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик эритмаларни тозалашда селлюлоза сақлаган бисосорбент “Урганч ёғ-мой” АЖ га қарашли соапстокни қайта ишлаш бўлимида амалиётда синовдан ўтказилган. (“Урганч ёғ-мой” АЖнинг 2023-йил 12 октябрдаги 541-сон маълумотномаси). Натижада шоли қобиғини карбамид билан модификациялаб олинган биосорбент корхона оқава сувларини экологияга салбий таъсир кўрсатувчи оғир металл ионларини 0.06 мг/л миқдоргача камайтириши исботланган;
шоли қобиғи асосида олинган биосорбент “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да ажраладиган Cу(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларини сорбсияси амалиётда қўлланилди. (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2023-йил 22 сентябрдаги 37-02/ЭҚ-7441 сонли маълумотномаси). Натижада қўлланилган биособент Cу(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларини 0.065 мг/лгача камайтириши имконини берган.