Sayt test rejimida ishlamoqda

Элибоев Илёс Аскаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Циклодекстрин асосидаги супрамолекуляр комплексларнинг электрокимёвий ва адсорбсион хоссалари», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К560.
Илмий раҳбарлар: Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, профессор; Бердимуродов Элёр Тухлиевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги  DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: циклодекстрин асосидаги супрамолекуляр комплекслар синтез қилиш ҳамда уларнинг кучли кислотали муҳитда пўлат коррозиясига қарши электрокимёвий ва адсорбсион хоссаларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор β–СДоФДА, β–СДМЕ, β–СДДФК, β–СДНА ва β–СДАС супрамолекуляр комплекслари пўлат 20 учун самарали ҳамда янги коррозия ингибитори эканлиги аниқланган;
синтез қилинган супрамолекуляр комплексларнинг юқори ингибиторлик хоссалари коррозион ток зичлиги (  μА/см2) камайиши, заряд алмашиш қаршилиги (  Ω /см2), ҳимоялаш даражаси ( ) ҳамда сиртни қоплаш даражалари ( ) қийматларининг ортиши орқали исботланган;
Квант кимёвий ҳисоблашлар, металл сиртининг АКМ ва СЕМ микрофотографиялари, ЭДС ҳамда Раман спектрлари ёрдамида супрамолекуляр комплексларнинг ингибирлаш механизмлари аниқланган.
Монте Карло ва молекуляр динамик симуляциялари орқали ингибиторнинг нейтрал ва протонланган шаклларини металл сиртига адсорбсияланиш позициялари аниқланган;
илк бор молекуляр динамик симуляция ёрдамида β–СДоФДА супрамолекуляр комплексининг Фе сирти билан таъсирлашиши назарий жиҳатдан ҳисобланган ва Фе-Н богʻининг узунлиги 8,93 Å, Фе-О богʻининг узунлиги 6,55 Å га тенглиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гравиметрик, электрокимёвий, сирт таҳлили усуллари ва квант кимёвий ҳисоблашлар орқали циклодекстрин асосидаги олинган супрамолекуляр комплексларнинг пўлат 20 коррозиясини ингибирлаш механизмларини кучли кислотали муҳитларда ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
циклодекстрин асосидаги супрамолекуляр комплекслар: β-циклодекстрин ортофенилендиамин, β-циклодекстрин меламин, β-циклодекстрин 1,5-дифенилкарбазид, β-циклодекстрин нафтиламин-1 ва β-циклодекстрин ацетанилидлардан “ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонаси лабораториясида металл конструксия ва қурилмаларида коррозия жараёнига қарши ингибитор сифатида синовдан ўтказилди (“ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонасининг 2023-йил 06-ноябрдаги 730-01/11-сон маълумотномаси). Лаборатория синов натижаларига кўра супрамолекуляр комплекслар юқори ҳарорат ва паст консентрацияларда юқори ҳимоялаш даражасига эга бўлган. Тадқиқот обектлари саноатда фойдаланиладиган ингибиторларга қараганда кучли кислотали муҳитларда металл конструксия ва қурилмаларини емирилишдан яхши ҳимоялаган ҳамда металл конструксия ва қурилмаларини коррозиядан ҳимоялаш учун талаб мавжуд соҳаларда амалиётга жорий этишга тавсия қилинган;
циклодекстрин асосидаги олинган супрамолекуляр комплекслар Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида синовдан ўтказилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023-йил 13-ноябрдаги 23/01-01-07/575-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот обектларининг саноатда ишлатиладиган ингибиторларга нисбатан турли ҳароратларда ва кислотали муҳитларда металларни коррозиядан ҳимоялаш имконияти юқорилиги кўрсатиб берилган;
циклодекстрин асосидаги олинган супрамолекуляр комплексларнинг 100 мг/л ли эритмалари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Рух заводи сулфат кислотаси цехига қарашли 1-сонли сув айланма тизимларида ишлатиладиган металл конструксияларнинг коррозиясини олдини олувчи восита сифатида синов тариқасида амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023-йил 16-ноябрдаги СЛ-1282-сон маълумотномаси). Натижада мазкур бирикмалар самарали ингибиторлар сифатида сув айланма тизимларидаги металл конструксияларнинг коррозиясини олдини олиш имконини берган;
янги супрамолекуляр комплексларнинг коррозиядан ҳимоялаш хоссалари ҳамда адсорбсия механизмлари № ОТ-Ф7-85-рақамли “Аминометиленфосфат кислотаси асосидаги алифатик ва гетеротциклик металлар коррозияси ингибиторларининг синтези ва физик-кимёвий хоссалари” мавзусидаги лойиҳада ингибирлаш механизмини физик-кимёвий тадқиқ қилиш ва электрокимёвий хусусиятларини аниқлаш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 03/10-2023-сон маълумотномаси). Натижада нефт ва газ саноатидаги металл материалларнинг коррозиясини олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish