Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусиров Махмаражаб Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўн ярим маҳсулотини ишлов бериш соҳасига узатувчи қурилманинг конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Т1007
Илмий раҳбар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Нодир Баходирович, техника фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Фарҳод Хайруллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертасия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўнчиликда валли машиналарнинг иш унумдорлигини ва сифатини оширувчи, шунингдек механик ишлов бериш жараёнида ишлов берилаётган маҳсулотда кўпроқ фойдали майдонни ҳосил қилувчи валли машиналарнинг ростланувчи механизмлари ва мосламаларини такомиллаштиришнинг назарий ва тажрибавий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўн ярим маҳсулотнинг сифатини оширишга хизмат қилувчи транспортер торларининг тебранма ҳаракати амплитудаси чегараланган бўлганда,кўндаланг тебраниш қонунияти кўн ярим маҳсулот массаси функсиясининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
торли транспортёрдаги кўн ярим маҳсулотни ишчи вал жуфтликлари орасига йўналтирувчи сирт мосламасининг профилини аниқловчи математик модел кўн ярим маҳсулотнинг эластиклигини, маҳсулот ва сирт орасидаги сирпанишдаги ишқаланиш ва роликларнинг думалашдаги ишқаланиш коеффицентларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
технологик жараён учун зарур бўлган йўналтирувчи мосламанинг кинематик ва геометрик параметрларини унинг эгрилик радиусига, кўн ярим маҳсулотнинг эластиклиги ва зичлигига боғлиқ ҳолда аниқловчи, ҳамда кўн ярим маҳсулоти ва ишчи валларининг контакт соҳасидаги эластик деформация ҳолатини аниқлаш имконини берувчи математик моделлар Нютон ва Гук қонунларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
кўн ярим маҳсулотнинг фойдали юзасини кўн ярим маҳсулотни ишлов бериш соҳасига узатувчи қурилма йўналтирувчи сирт мосламасининг профилини аниқлаш имконини берувчи регрессия тенгламаси ёрдамида ёйиш бурчаги α ва узатиш тезлиги υ нинграционал параметлари график ечимларини таққослаш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Валли машинанинг кўн ярим маҳсулотни механик ишлов бериш соҳасига йўналтирувчи мосламасининг янги конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
кўн ярим маҳсулотни механик ишлов бериш соҳасига узатувчи қурилма конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг (№ ФАП 01658, 2021 й.) фойдали моделига патент олинган. Натижада кўн ярим маҳсулотларини механик ишлов бериш соҳасига узатувчи қурилма конструксияси такомиллаштирилиб, технологик жараённинг самарадорлиги ва ишлов берилаётган маҳсулот сифатини ошириш имконияти яратилган;
кўн ярим маҳсулотини механик ишлов бериш зонасига узатувчи такомиллаштирилган конструксиядаги қурилма “УЛКАН-ЛАЗИЗ” МЧЖ ва "Нигора Дадидо" МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзчармсаноат уюшмасини 2022 йил 27 апрелдаги ФБ-9/1269-сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган янги конструциядаги валикли машинада кўн ярим маҳсулотни механик ишлов бериш соҳасига узатишда кўн ярим маҳсулотнинг фойдали юзаси ўртача 1,52% га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish