Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Фарходжон Фармоновичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I.Умумиймаълумотлар:
Тадқиқот мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Йигирув машиналари дискретлаш зонаси таъминловчи цилиндрининг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”  05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари).
Тадқиқот мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т2295.
Илмий раҳбар:  Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори профессор.
Тадқиқот бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.09.2023.Т.66.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  
пневмомеханик  йигириш машинаси дискретловчи зонаси таъминловчи цилиндри таркибли амаризаторли втулкали призматик ишчи элементлари бўлган цилиндрни самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йигирув машиналари  дискретлаш  зонаси торт хил шаклдаги кетма-кет жойлашган рифлияли призматик призматик ишчи элементлари бўлган таъминловчи цилиндрининг юқори сифатли ип олишни таъминлайдиган самарали конструксияси ишлаб чиқилган;
таъминловчи  цилиндр призматик рифлияли ишчи элементлари билан толали лента орасидаги ишқаланиш кучларини илашишдаги қўшимча илашиш коеффисиентларини инобатга олиб ҳисоблаш формулалари ишлаб чиқилган, цилиндрни айланишлар частотаси ортиши билан ишқаланиш кучлари ночизиқли қонунятда ортиб бориши аниқланган.
рифляли тишлари толали лента ичига кириб илашиши ҳисобига контакт юзаси ортишида ишқаланиш кучи юқори бўлади, толаларни ўзаро ажратиш ва узатиш тезлашади, юқори сифатли ип олиш имконияти яратилади.
Таркибли таъминловчи цилиндр резинали втулкаси бикрлигини ортиши, ҳамда толали лента зичлигини камайиши, бикрлигини паст бўлиши ишқаланиш кучини кўпайтиради. Ишқалаши кучи ҳолатлар бўйича бир циклда ўзгармаслиги (0,35÷0,42) ∙102сн дан катта бўлишини таъминлаш учун Срв≥(35÷45) сн/мм;  Сл≤(4,0÷4,5) сн/мм тавсия этилади.
таъминловчи  цилиндр вали ва гарнитураси ҳаракат қонунларини ифодоловчи машина агрегати дифференциал тенгламалар системасини ечими асосида бурчак тезликлар тебраниш қамрови ўзгариш қонуниятига ишқаланиш кучларини моменти ва резинали втулка бикирлик коеффициентларини таъсирини ифодоловчи   қонунятлар олинган, таркибли цилиндр резинали амартизатори бикирлигини ортиши тишли гарнитура ва валнинг бурчак тезлиги  тебраниш қамровини нотекисли қонуниятда камайиши аниқланди, тавсия қийматлари С≤(0,25÷0,3) 102 н∙м/рад олинган;
электротензометрик ва магнитоелектрик тажрибавий усуллардан фойдаланиб  таминловчи цилиндр гарнитураси ва вали юкланишлари ва ҳаракат қонунлари аниқланган, призматик тишли ишчи элементлари ишқаланишлари ортиб бориши  тартибида циклик жойлаштирилганда ишқаланиш кучи ортиши цилиндр гарнитураси айланма тебранишини ночизиқли қонунятда ортиб бориши аниқланди. Натижалари   назарий қийматлари билан фарқи  (7÷11)% ошмаслиги қайд этилган;
таркибли цилиндр ишқаланиш ва илашишни циклик равишда ўзгариши ҳисобига толалар параллел равишда интенсиве ажралиш қонуняти аниқланди. Сифатли  ип олишнинг асосий шарти аниқланди ва параллеллаштирилган толаларни ип йигирув камерасига бир текисда узатилиши  тажрибалар асосида исботланган;
тажрибавий изланишлар натижасида камеранинг айланиш тезлиги, 85000-95000 мин-1 гача ортишида толаларнинг дискретланиши яхшиланади, солиштирма узиш кучини 11,760-12,915 сН/текс га ортишига эришилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йигирув машинаси дискретловчи зонаси таъминловчи цилиндрининг қайишқоқ элементли тўрт вариантдаги призматик рифляли гарнитураси бўлган конструксиясини илмий тадқиқотлари натижалари асосида:  
Тавсия этилган таркибли,  қайишқоқ элементли ва призматик рифляли ишчи элементлари билан таъминловчи цилиндрлари билан жиҳозланган модернизасия қилинган  йигирув машинаси тажриба нусхалари “Ўзбекистон тўқимачилик саноати”уюшмаси тасарруфидаги Тошкент шаҳридаги “АГРО ТЕКС АЛЛИАНCЕ” МЧЖ ва Тошкент вилоятидаги “МАХИМ ГОЛД ТЕХ” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган. (“Ўзбекистон тўқимачилик саноати” уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаг №03/25-1614- сонли маълумотномаси)  таъминловчи цилиндр тавсия этилган конструксиядаги резинали амартизаторни қўлланилиши ҳисобига толали лентага юмшоқ таъсири шикастланишни камайтиради. Шунингдек тўрт вариантдаги призматик деталларнинг ўзгарувчан ишқаланиш кучлари ҳисобига толаларнинг ўзаро паралеллашуви ва силжиши таъминланади,  натижада ипнинг солиштирма узиш кучи 1,155 сН/тексга ортди, ипнинг узиш кучи бўйича вариация коеффициенти 9,82% га ва ташқи кўринишининг минимал нуқсонлар билан ип ишлаб чиқаришда соатига  1000 та камерада 67 тадан 46 тага, яъни ип узилишлар сонин 31% гача туширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish