Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Севара Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телекоммуникация тармоқларида тизим ости ИМС фаолияти самарадорлигини ошириш моделлари ва усуллари”(“Модели и методы повышения эффективности функционирования подсистемы ИМС в сетях телекоммуникации”), 05.04.01 – Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ОАКда  B2022.2.2.PhD/Т2833
Илмий раҳбар: Амирсаидов Улугбек Бабурович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад
ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Алимова Нодира Батирджановна, техника фанлари доктори, профессор;
Абдуллаев Миржамол Миркамилович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация тармоқларида тизим ости ИМС фаолияти самарадорлигини ошириш моделлари ва усулларини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли уланиш сўровларининг хусусиятлари ва ўзаро боғликликларини, ҳамда уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини кетма-кетлигини инобатга олиб  сервер параметрларини оптимал аниқлаш имконини берувчи тизим ости  ИМС фаолиятининг комплекс модели яратилган;
турли уланиш сўровларини бажариш вақтини ҳисоблаш ва сўровларни бажариш вақтини ошиши  тартибида сўровлар навбатини ташкил этиш асосида имтиёзли хизмат кўрсатиш усули ишлаб чиқилган;
уланиш сўровларини келиб тушиш ва уларга хизмат кўрсатиш жаддаликларини ўзаро боғлик ҳолда созлаш орқали ўта юкланишларни камайтириш имконини берувчи тизим ости ИМС юкланишини бошқариш модели яратилган;
кластерли ИМС навбатларида турган уланиш сўровларини сони ва уларнинг мураккаблигини инобатга олиб келиб тушаётган янги уланиш сўровларни кутиш вақтини минималлаштириш мезони бўйича навбатларга тақсимлашга асосланган серверлар юкламаларини мувозанатлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Телекоммуникация тармоқларида тизим ости ИМС фаолияти самарадорлигини ошириш модел ва усулларини  ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
сервер юкламаларини мувозанатлаш усули ва бошқариш модели  Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2022-йил 1 ноябрдаги 33-8/7308-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида сўровларни кутиш вақтини минималлаштириш мезони бўйича навбатларга тақсимлаш ҳамда уланиш сўровларини келиб тушиш ва уларга хизмат кўрсатиш жаддаликларини ўзаро боғлик ҳолда созлаш бўйича яратилган усул, модел ва дастурий таъминотларни амалиётга қўллаш орқали уланиш сўровларини кечикиш вақтини 15 % ва йўқолиш эҳтимолини 18 % га камайтириш таъминланди.
тизим ости ИМС фаолиятининг комплекс модели ва уланиш сўровларига имтиёзли хизмат кўрсатиш усули Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан  “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиали ва Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази “УНИCОН.УЗ” МЧЖда жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2022-йил 1 ноябрдаги 33-8/7308-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида турли уланиш сўровларининг хусусиятлари  инобатга олиниб  сервер параметрларини оптимал аниқлаш ва навбатларини ташкил этиш бўйича модел ва усулни   амалиётга қўллаш орқали хизмат кўрсатиш жадаллиги 23 % ва сервер юкламаларини мувозанатлаш самарадорлигини 32 % га ошишига имкон берган;
тизим ости ИМС фалолиятини комплекс модели ва ушбу модел асосида  мултисервисли телекоммуникация тармоқларни лойиҳалаш асослари Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан   Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази “УНИCОН.УЗ” МЧЖда жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2022-йил 1 ноябрдаги 33-8/7308-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган усул ва моделлар ИП-протоколи асосида мултимедиа хизматларни кўрсатиш қуйи тизимининг архитектураси ва спесификациясига қўйиладиган умумий техник талабларни белгилайдиган норматив ҳужжатларни яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish