Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманазаров Осербай Сейтмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Хизматлар соҳасида шерикчилик алоқалари ва механизмини такомиллаштириш йўллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2902.
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси хизматлар соҳасида шерикчилик алоқалари ва механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“шерикчилик алоқалари”, “хизматлар соҳасида шерикчилик алоқалари” тушунчаларининг таърифи хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини ривожлантиришнинг илғор тажрибалар ва мамлакатимизда хизмат кўрсатиш корхоналарида шерикчилик алоқаларининг мотивацион механизмига кўра такомиллаштирилган;
хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини ташкил қилишда қўшма корхона, лизинг, франчайзинг, оуцорсинг каби устувор йўналишларидан фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги бўйича ҳудудларни табақалашган гуруҳларга ажратиш таклифлари ишлаб чиқилган;
ҳудудда хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини самарали ташкил қилиш муаммоларини социологик анкета сўровлари асосида баҳолашга кўра хизматлар соҳасида шерикчилик инфратузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида яратилган қўшилган қийматнинг 2027-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида ахборот хизматларини ривожлантириш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
“шерикчилик алоқалари”, “хизматлар соҳасида шерикчилик алоқалари” тушунчаларининг таърифи хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини ривожлантиришнинг илғор тажрибалар ва мамлакатимизда хизмат кўрсатиш корхоналарида шерикчилик алоқаларининг мотивацион механизмига кўра такомиллаштириш бўйича таклифдан олий ўқув юртлари “Тадбиркорлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Урганч давлат университети 2023-йил 26-июндаги 91-сон буйруғи). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларининг турли шакллари, таснифий хусусиятлари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга ҳамда хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларининг иқтисодий мазмунининг консептуал асосларини ривожлантириш, хизматлар соҳасининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этган ҳолда шерикчилик турли механизмларининг методологиясини чуқур ўрганишга муайян даражада имкон яратган;
хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини ташкил қилишда қўшма корхона, лизинг, франчайзинг, ауцорсинг каби устувор йўналишларидан фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги бўйича ҳудудларни табақалашган гуруҳларга ажратиш бўйича таклифлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалиётида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 14-сентябрдаги СИ/08-02/3742 сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши туфайли Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳаси ривожланганлиги бўйича ҳудудларни табақалашган гуруҳларга ажратилган ва ушбу худудларда аҳолининг, хусусан тадбиркорларнинг миллий, маданий ва ишбилармонликка бўлган қизиқишлари ҳамда яратилган шароитлар асосида худудларда манзилли ривожлантириш маҳаллий дастурларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган;
ҳудудда хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини самарали ташкил қилиш муаммоларини социологик анкета сўровлари асосида баҳолашга кўра хизматлар соҳасида шерикчилик инфратузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 14-сентябрдаги СИ/08-02/3742 сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши туфайли Қорақалпоғистонда хизматлар соҳасида шерикчилик алоқаларини янада ривожлантириш муаммоларини аниқлаш даражасини ошириш, шерикчилик самарадорлигини янада ошириш бўйича худудий стратегияга тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида яратилган қўшилган қийматнинг 2027-йилгача ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудни истиқболда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 14-сентябрдаги СИ/08-02/3742-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши Қорақалпоғистонда 2027-йилга бориб ҳудудда хизматлар соҳасининг ЯҲМдаги улушини 1,6 марта ва соҳада фаолият юритаётган субектлар сонини 1,4 мартагача ошишига имкон яратиб, хизматлар соҳасида мулкий, кадрлар, ахборот ва шерикчилик инфратузилмавий механизмининг ривожланиш самарадорлиги, ижтимоий суғурта ва тиббий-ижтимоий хизматларни оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish