Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойтўраев Сарвар Абдуфозиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Атмосфера ҳавосини ёғли газлардан тозалаш жараёнини такомиллаштириш ва юқори самарали қурилма яратиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4348.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдугаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.T.66.05.
Расмий оппонентлар: Султонова Шахноза Абдувохитовна, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Мухторжон Tожибоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атмосфера ҳавосини мойли газлардан тозалаш жараёнини такомиллаштириш ва юқори самарали қурилма яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абсорбент сифатида ишлатиладиган индустриал мойларни технологик жараёнга қайтариш натижасида абсорбер қурилмасининг энергия истеъмолини 45÷55 % га камайтириш мумкинлиги аниқланган;
атмосфера ҳавосини мойли газлардан тозалавчи абсорберга янги конуссимон шаклдаги насадкалар блокини ўрнатиш хисобига унинг иш унумдорлигини 47,7÷48,0 % га, газларни тозалаш самарадорлигини эса 20÷30 % га ортиши исботланган;
абсорбент ва мойли газлар ҳарорати ва сарфининг газ таркибидаги зарарли компонентларни абсорбентга ютилиш самарадорлигига, шунингдек, абсорбент сатҳи, қўлланиладиган насадка турлари, ўлчамлари ва сонини қурилманинг гидравлик қаршилигига таъсири аниқланган;
конуссимон насадкалар ва И-20 ва OE-26 русумли индустриал мойлардан фойдаланиб мойли газларни абсорбция усулида тозалаш жараёнининг технологик самарадорлиги исботланган, шу асосда насадкали абсорбернинг такомиллаштирилган янги қонструкцияси ишлаб чиқилган;
И-20 ва OE-26 русумли индустриал мойлардан фойдаланиб, конуссимон насадкалар воситасида мойли газларни абсорбция усулида тозалаш қурилмаси-нинг оптимал технологик, конструктив ва гидродинамик параметрлари (газ сарфи Q = 2700 м3/соат, ундаги мойли қўшимчалар концентрацияси (мг/м3): дастлабки С0 = 120, тозалангандан сўнг С1 = 2; газ харорати 43 oС, газ тозалаш самарадорлиги 97÷99 %; қурилманинг гидравлик қаршилиги 311кПа, унга жойлаштирилган насадкалар сони 414 дона, насадка қатлами баландлиги 1,88 м) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Атмосфера ҳавосини ёғли газлардан тозалаш жараёнини такомиллаштириш ва юқори самарали қурилма яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
конуссимон насадкалар билан таъминланган абсорбернинг тавсия этилган янги конструкцияси Наманган «МЕХМАШ» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 13 ноябрдаги 04/30-4477-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмани узлуксиз ишлатиш даврини 12 ойдан 24 ойгача узайтириш имконини бераган;
мойли тутун газларини И-20 ва OE-26 индустриал мойлари воситасида абсорбцион тозалаш жараёнига такомиллаштирилган конструкцияли абсорберни қўллаш технологияси Наманган «МЕХМАШ» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 13 ноябрдаги 04/30-4477-сон маълумотномаси). Натижада, индустриал мойлар воситасида мойли тутун газларини абсорбция усулида тозалаш самарадорлиги 95% дан 99,01% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish