Sayt test rejimida ishlamoqda

Понасенко Андрей Святославовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қовоқни конвектив қуритиш жараёни ва қурилмасини такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3840.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маннанов Улуғбек Васикович, техника фанлари доктори, профессор; Курбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовоқ маҳсулотини конвектив қуритиш жараёни ва қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовоқни қуритиш учун мақбул параметрлар аниқланган ҳамда Мидилли модели бўйича ҳар бир параметр (тезлик, ҳарорат ва намлик) учун қовоқни қуритишнинг оптимал модели ишлаб чиқилган;
самарали диффузия коэффициенти ҳаво ҳарорати 45, 55 ва 65 °C бўлган қийматларда ҳаво оқими тезликлари мос равишда эканлиги аниқланган;
қуритиш ҳарорати 65 °C учун детерминация коэффициентининг қиймати R2 аниқланган, стандарт хатоликнинг χ2 қиймати Мидилли моделига мос равишда 0,99, ва 0,0001 қийматлар аниқланган;
назарий ва тажриба тадқиқотларнинг регрессион таҳлилини намлик миқдори бўйича маҳсулотни қисқариш самарадорлик қийматлари натижасида Мидилли модели мос эканлиги аниқланган;
қуритиш жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида муқобил энергиядан фойдаланган ҳолда ишлайдиган энергия тежамкор конвектив қуритиш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қовоқни конвектив қуритиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қовоқни қуритиш учун энергия тежамкор технология “Sunny Land Products” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 17 ноябрдаги 17-98/11-23-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали технологияни қўллаш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш 1,1 баробар ошиб, хомашё йўқотилиши 9 %га камайтириш имконини берган;
қовоқни қуритиш жараёни учун аниқланган оптимал параметрлар  “Sunny Land Products” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 17 ноябрдаги 17-98/11-23-сон маълумотномаси). Натижада, бу юқори самарали усулдан фойдаланган ҳолда якуний маҳсулотнинг 90-95% биологик фаол моддаларини сақлаш имконини берган;
қовоқни қуритиш учун такомиллаштирилган конвектив қуритиш қурилмаси ва технологияси “Sunny Land Products” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 17 ноябрдаги 17-98/11-23-сон маълумотномаси). Натижада, конвектив усулдан фойдаланган ҳолда юқори самарали энергия тежамкор қуритиш қурилмасининг жорий этилиши ва конструксиянинг мақбул танлови туфайли мавжуд технология ва қурилмаларга нисбатан 1,4 баробар кам энергия сарфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish