Sayt test rejimida ishlamoqda

Узайдуллаев Шерзод Шукуруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Миллий инновацион тизимнинг иқтисодий барқарор ривожланишида олий таълим ва фани ютуқларининг роли», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2660
Илмий раҳбар: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Ахмаджон Атажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Олий таълим фан ютуқларини ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этишни интеграциялашнинг инновацион тизими механизмини яратишдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра инновацион ривожланиш шароитида “олий таълим муассасасининг фаол инновацион муҳити” тушунчаси жамият томонидан истеъмол қилинадиган янги технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларнинг яратилишидаги янги билимларни ишлаб чиқишда, сақлашда, тарқатишда ва янги технологияларга айланишида қатнашадиган олий таълим муассасаси ва бошқа ижтимоий институтлар ўртасидаги илмий-ташкилий муносабат ва шароитлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида амалга оширилган илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, инновацион «спин-офф» корхоналари лойиҳаси ёки якунланган илмий лойиҳалар натижасида яратилган инновацион маҳсулотларнинг саноатдаги серияли ишлаб чиқариш жараёнини тегишли тармоқ корхоналарига бириктириш орқали рағбатлантириш таклифи асосланган;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари меҳнат фаолиятини улар томонидан янги фундаментал билимлар яратиш (Фб), билимларни амалиётга жорий этиш (Жа), инновацион маҳсулотни тижоратлаштириш (Ти) ҳамда оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (Ои) босқичлари бўйича натижаларни [КФб=1,12; КЖа=1,21; КТи=1,34; КОи=1,57] ўсиб борувчи нисбатларда баҳолаш орқали “фан-таълим-ишлаб чиқариш” занжирининг тўлиқ тциклига эришишни рағбатлантириш таклифи асосланган;
миллий инновацион тизимнинг шаклланишида Гулистон давлат университети ҳамда Жиззах давлат педагогика университетининг фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциясини ривожлантиришдаги иштирокининг эконометрик модели асосида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим фан ютуқларини ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этишни интеграциялашнинг инновацион тизими механизмини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра инновацион ривожланиш шароитида “олий таълим муассасасининг фаол инновацион муҳити” тушунчасини жамият томонидан истеъмол қилинадиган янги технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларнинг яратилишидаги янги билимларни ишлаб чиқишда, сақлашда, тарқатишда ва янги технологияларга айланишида қатнашадиган олий таълим муассасаси ва бошқа ижтимоий институтлар ўртасидаги илмий-ташкилий муносабат ва шароитлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Менежментга кириш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2023 йил 04 июлдаги  88-сонли қарори, университет ректорининг 2023 йил 04 июлдаги 88-36-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда олий таълим муассасасининг фаол инновацион муҳити тушунчаси юзасидан билимларни кенгайтириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида амалга оширилган илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, инновацион «спин-офф» корхоналари лойиҳаси ёки якунланган илмий лойиҳалар натижасида яратилган инновацион маҳсулотларнинг саноатдаги серияли ишлаб чиқариш жараёнини тегишли тармоқ корхоналарига бириктириш орқали рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 4/17-4/4-1792-рақамли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ОТМ илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш йўналишида ишлаб чиқариш билан кластерли ёндашувларга асосланган инновацион комплекслар ташкил этиш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари меҳнат фаолиятини улар томонидан янги фундаментал билимлар яратиш (Фб), билимларни амалиётга жорий этиш (Жа), инновацион маҳсулотни тижоратлаштириш (Ти) ҳамда оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (Ои) босқичлари бўйича натижаларни [КФб=1,12; КЖа=1,21; КТи=1,34; КОи=1,57] ўсиб борувчи нисбатларда баҳолаш орқали “фан-таълим-ишлаб чиқариш” занжирининг тўлиқ тциклига эришишни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 4/17-4/4-1792-рақамли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари фаолиятида янги фундаментал билимлар яратиш, билимларни амалиётга жорий этиш, инновацион маҳсулотни тижоратлаштириш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичларининг узвийлигини таъминлаш имкони яратилган;
миллий инновацион тизимнинг шаклланишида Гулистон давлат университети ҳамда Жиззах давлат педагогика университетининг фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциясини ривожлантиришдаги иштирокининг эконометрик модели асосида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 4/17-4/4-1792-рақамли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот ва инновацион фаолияти натижаларини тижоратлаштиришнинг узоқ истиқболдаги асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш ва ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish