Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршибаев Асқарбек Илашевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карьерлар технологик машина ва механизмларининг электр энергия истеъмолини башоратлаш (Навоий кон-металлургия комбинати мисолида)», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т215.

Илмий маслаҳатчи: Муратов Хаким Махмудович, техника  фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техник марказ» МЧЖ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар:  Бобожанов Махсуд Каландарович, техника фанлари доктори, профессор; Алимходжаев Камолиддин Тиллаходжаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл ва муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик корхоналарида энергия ресурсларни тежаш имконини берувчи, карьерлар технологик машина ва механизмлари электр энергия истеъмолининг солиштирма сарфини меъёрлаш ва башорат қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

карьерлар технологик машина ва механизмлари электр энергия истеъмолидаги вариацион қаторларининг оптимал қийматлари аниқланган ҳамда дифференциал ва интеграл тақсимлаш қонуниятларининг мақбул параметрлари асосланган;

карьерлар технологик машина ва механизмлари электр энергия истеъмоли режимларининг йиллик ва мавсумий ўзгаришларини акс эттирадиган функцияларни ифодаловчи математик моделлар ишлаб чиқилган;

рудаларни қазиб олиш технологик жараёнларининг хусусиятларини инобатга олиб карьернинг энергия тежамкор иш режимлари асосланган;

карьерларнинг электр энергия истеъмолининг регрессион таҳлил усуллари  асосида башорат қилиш учун вақт модели таклиф этилган ва электр энергия истеъмоли лимитларини аниқлаш учун аналитик ифода ишлаб чиқилган;

атроф-муҳит ҳароратини, рудаларнинг зичлиги ва тоғ массаси ҳажмини ҳисобга оладиган карьер унумдорлигини таъминловчи электр энергия солиштирма сарфи меъёрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Мурунтау» карьерининг электр энергия истеъмоли режимлари бўйича ишлаб чиқилган математик моделлар асосида:

электр энергия истеъмолини башорат қилиш ва тезкор режалаштириш даражасини оширувчи математик моделлар «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг «Мурунтау» карьерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2018 йил 14 февралдаги 01-01-10/2101-сон маълумотномаси). Натижада карьерларда сарфланадиган электр энергия истеъмолини 5%гача тежаш имкони яратилган;

карьерлардаги технологик машина ва механизмларнинг вақт, омил ва башорат моделлари ёрдамида ишлаб чиқариш омиллари таъсирини баҳолаш, электр энергия истеъмолини башоратлаш ва тезкор режалаштириш даражасини ошириш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг «Мурунтау» карьерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2018 йил 14 февралдаги 01-01-10/2101-сон маълумотномаси). Натижада карьерларда сарфланадиган электр энергия истеъмолини 92187,26 кВт∙соатга тежаш имкони яратилган;

карьерларда электр энергияси сарфини умумкорхона бўйича меъёрлаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг «Мурунтау» карьерида жорий этилган(«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2018 йил 14 февралдаги 01-01-10/2100-сон маълумотномаси). Натижада «Мурунтау» карьерининг бир тонна тоғ массаси учун 1 кВт соат электр энергиясини тежаш имкони яратилган;

карьерлардаги машина ва механизмларнинг якка тартибдаги электр энергияси сарфларининг меъёрларини ҳисоблаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг «Мурунтау» карьерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 2018 йил 14 февралдаги 01-01-10/2100-сон маълумотномаси). Натижада карьерларда сарфланадиган электр энергия истеъмолини 5%гача тежаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish