Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Раъно Шавкатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда жисмоний фаолликни оширишга табақалаштирилган ноинвазив ёндошув», 14.00.06-Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1512.
Илмий рахбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедова Муяссар Гафуржоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИК билан оғриган шаҳар ва қишлоқ шароитида яшовчи беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда олиб борилган жисмоний фаоллик дастурини ишлаб чикиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси ФС II-III билан оғриган қишлоқ шароитида яшовчи эркакларда аёлларга нисбатан жисмоний фаолликнинг  юқорилиги, шаҳар ва қишлоқда истиқомат қилувчи беморларнинг жисмоний ҳолати паст ва жуда паст даражадалиги ҳамда учта етакчи хавф омили  аниқланган;
илк бор стабил зўриқиш стенокардияли беморларда жисмоний фаолликни махсус ва сезувчанлиги юқори кўрсаткичларга асосланган ҳолда индивидуал жисмоний фаолликни белгилаб берувчи “HealthRunApp” мобил дастури ишлаб чиқилган;
яратилган мобил дастурнинг самарадорлиги таъсирида паст зичликдаги липопротеидлар, атероген аполипопротеидлар ва  фибриноген миқдорининг камайиши билан бирга “ОДА23+” сўровномасига кўра ҳаракат фаоллигини ортиши аниқланган;
стабил зўриқиш стенокардияли беморларда стандарт даволаш курси фонида узвий боғлиқлиги аниқланган кўрсаткичларнинг  яхшиланиши ҳисобига III функционал синфдан II функционал синфга ўтиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 01/061 сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 30-июндаги 03-2404-сонли хати юборилган):  
биринчи илмий янгилик: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси ФС II-III билан оғриган қишлоқ шароитида яшовчи эркакларда аёлларга нисбатан жисмоний фаолликнинг  юқорилиги, шаҳар ва қишлоқда истиқомат қилувчи беморларнинг жисмоний ҳолати паст ва жуда паст даражадалиги ҳамда учта етакчи хавф омили  аниқланди. Шаҳар ва қишлоқ шароитида яшовчи ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси ФС II-III билан оғриган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда олиб борилган жисмоний фаоллик таъсирида тана вазни идекси, артериал қон босими, жисмоний фаолликнинг ортишига, ҳаёт сифатининг Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига 10.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Олмазор тумани 15-сон оилавий поликлиникага 17.09.2023-йилдаги 118-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК даволашда жисмоний фаолликни қўллаш орқали қисқа муддатда меъёрий қон босими ва тана вазнига эришилади. Бу эса жамиятдаги ЮИКка чалинган беморларнинг турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак қон-томир касалликларида асоратларнинг, қўшимча гипотензив дориларга эҳтиёжнинг камайишига олиб келиб, бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Бундан ташқари, артериал қон босими амалиётдан 3 ойдан кейин меъёрий кўрсаткичларгача пасайди. Бу эса хар ойда гипотензив дори воситаларига сарфланадиган ўрта ҳисобда 136 000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: таклиф қилинаётган жисмоний фаолликни жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ҳар ойда ўрта ҳисобда 136 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор Стабил зўриқиш стенокардияли беморларда жисмоний фаолликни махсус ва сезувчанлиги юқори кўрсаткичларга асосланган ҳолда индивидуал жисмоний фаолликни белгилаб берувчи “HealthRunApp” мобил дастури ишлаб чиқилди. ЮИК билан касалланган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда беморнинг антропометрик, гемодинамик, лаборатор ва инструментал текширув натижалари асосида индивидуал жисмоний фаоллик танлаш имконини бергани Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига 10.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Олмазор тумани 15-сон оилавий поликлиникага 17.09.2023-йилдаги 118-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияли беморларда стандарт даволаш муолажалари билан биргаликда олиб борилган янги «HealthRunApp» дастури орқали буюрилган жисмоний фаоллик таъсирида липид спектри кўрсаткичлари, антиатерген ва атероген аполипопротеидлар нисбати, фибриноген миқдорининг яхшиланиши ЮИК даволаниш самарадорлигини ортишига ҳамда асоратларни олдини олишга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ЮИК билан касалланган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда олиб борилган жисмоний фаоллик дастури натижасида беморларнинг 6 ойдан кейин липид алмашинувини меъёрий кўрсаткичларга яқинлашишига ва қон томир атеросклероз касаллигини бартараф етилишига сабаб бўлиб, беморларда қўшимча гиполипидемик дори дармонларга ҳар ойда сарфланадиган 210 000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: таклиф қилинган мобил дастурни амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобидан ойига бюджет маблағларини 210 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: яратилган мобил дастурнинг самарадорлиги таъсирида паст зичликдаги липопротеидлар, атероген аполипопротеидлар ва  фибриноген миқдорининг камайиши билан бирга “ОДА23+” сўровномасига кўра ҳаракат фаоллигини ортиши аниқланди. Бирламчи бўғин муассасалари томонидан ЮИК билан касалланган беморларда лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида индивидуал жисмоний фаолликни белгилаб беришда тез ва самарали усулини танлаш имконини бергани Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига 10.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Олмазор тумани 15-сон оилавий поликлиникага 17.09.2023-йилдаги 118-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК билан оғриган беморларда «HealthRunApp» дастурини қўллаш орқали 6 ойдан кейин бемор юрак қисқаришлар сони, қоринча усти ва қоринчалар экстрасистолиялари сони, ST сегментининг силжиш епизодлар сонининг ишончли даражада пасайишига олиб келган. Бу эса беморларнинг юрак уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқ, хансираш хуружларининг камайишига сабаб бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮИК билан касалланган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда олиб борилган жисмоний фаоллик дастури натижасида беморларнинг клиник белгиларнинг яхшиланишига сабаб  бўлиб, беморларда антиангинал хамда антиагрегант дори воситаларига ҳар ойда сарфланадиган 140 000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: таклиф қилинган мобил дастурни амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 140 000 сўмга  иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: Стабил зўриқиш стенокардияли беморларда стандарт даволаш курси фонида узвий боғлиқлиги аниқланган кўрсаткичларнинг  яхшиланиши ҳисобига III функционал синфдан II функционал синфга ўтиши исботланди. Стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларга стандарт даволаш курси фонида буюрилган индивидуал жисмоний фаоллик махсус ва сезувчанлиги юқори кўрсаткичларнинг яхшиланиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида беморлар ҳаёт сифатининг хамда  бажарилган иш ҳажмининг ортишига олиб келиши Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига 10.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Олмазор тумани 15-сон оилавий поликлиникага 17.09.2023-йилдаги 118-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги 6 ой давомидаги узлуксиз олиб борилган жисмоний фаоллик Стабил стенокардия кечишига ижобий таъсир қилган, беморларнинг юриш масофаларини хамда жисмоний юкламага толерантликни ортишига, оғриқ хуружлари давомийлигининг камайишига сабаб бўлган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда жисмоний фаолликнинг ортиши, уларга кундалик жисмоний фаоллик дастурининг тузиб берилиши, уларнинг қабул қилаётган дорилари самарадорлигини ортиши, қўшимча дорилар истеъмолига талабнинг камайишига, стационар даволанишга бўлган еҳтиёжининг камайишига олиб келади. Бу эса ҳар бир бемор учун йилига ўртача 3 756 000 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: таклиф қилинган мобил дастурни амалиётининг жорий қилиниши  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3 756 000 сўмга  иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish