Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Фарход Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Спирал галактикалар балжининг физик хусусиятлари ва вужудга келишининг назарий жиҳатлари”, 01.03.02 – Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM544.
Илмий раҳбар: Нуритдинов Салахутдин Насритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/05.05.2023.FM.01.18.
Расмий оппонетлар: Атамуротов Фаррух Шуҳратович, физика-математика фанлари доктори; Таджибаев Икрам Уралбаевич, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Л.Н.Гумилев номидаги Евразия Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Спирал галактикалар балжларининг (СГБ) физик параметрлари орасидаги эмпирик формулаларни топиш, синфлаштириш ва спирал галактикалар балжларининг вужудга келиш назариясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
1101 та СГБ дан иборат жамланма каталог яратилган ва турли хил муаллифлар томонидан аниқланган усуллар ҳамда кузатув маълумотлари учун солиштирма таҳлили бажарилган, балжларни вужудга келиш нуқтаи назаридан синфлаштириш ишлаб чиқилган;
     илк бор СГБ марказидаги қора ўра массаси ва асосий физик хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликнинг эмпирик формулалари топилган;
илк бор ўзгравитацияланувчи диск ностационар моделининг вертикал тебранишларининг беқарорлиги натижасида спирал галактикаларнинг балжлари ҳосил бўлишининг эгриланиш назарияси ишлаб чиқилган;
изотроп моделнинг айланиш параметри бўйича ўртачалаш усулини қўллаш орқали анизотроп тезликлар диаграммасига эга бўлган дисксимон ўзгравитацияланувчи системалар учун аналитик ечимини бера оладиган ностационар модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
тузилган СГБ каталоги Ф2-ФА-Ф029 - “Гравитацион линзалар, компакт астрофизик обектлар ва ностационар дисксимон тизимлар физикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида, диск шаклидаги галактикалар галосининг хоссаларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон фанлар Академияси Улуғбек номидаги Астрономия институтининг 2023 йил 24 ноябрдаги №02-09/266 сонли маълумотномаси). Натижада, гало ва балж массалари ўртасидаги эмпирик муносабатни аниқлашга эришилган;
балж вужудга келишининг эгриланиш назарияси ва балж массаси билан марказий қора туйнук массаси орасида топилган эмпирик формула Ф2-ФА-Ф029 - “Гравитацион линзалар, компакт астрофизик обектлар ва ностационар дисксимон тизимлар физикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида, спирал галактикалар галоларининг хоссаларини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон фанлар Академияси Улуғбек номидаги Астрономия институтининг 2023 йил 24 ноябрдаги №02-09/266 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар қўлланилиши галога эга диск шаклидаги галактикалар эволюция босқичларини тадқиқот қилишга имкон берган;
    балжларнинг вужудга келиш назариясини тадқиқот қилиш учун тузилган модел  Ф2-ФА-Ф029 - “Гравитацион линзалар, компакт астрофизик обектлар ва ностационар дисксимон тизимлар физикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган ҳалқали галактикаларнинг вужудга келиш муаммосини таҳлил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон фанлар Академияси Улуғбек номидаги Астрономия институтининг 2023 йил 24 ноябрдаги №02-09/266 сонли маълумотномаси). Натижада тебранишнинг шундай модалари топилди-ки, уларнинг беқарорлиги ҳалқасимон галактикаларнинг шаклланишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish