Мухторов Алишер Абдугафор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биологик фаол бирикмаларнинг каламуш бош мияси синаптосома [Cа2+]ин динамикасининг ўзгаришига таъсирини ўрганиш», 03.00.03 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B555.
Илмий раҳбар: Хошимов Нозимжон Нумонжонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Шахмурова Гулнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Гайибов Улугбек Гаппаржанович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Карелиниа cаспиа ўсимлигининг ер устки қисмидан ажратиб олинган Каралиниа ва Пуниcа гранатум Л. анор пўстлоғидан ажратиб олинган Пунитан полифенолларининг каламуш бош мияси синаптосомаси мембранасидаги Cа2+-транспорт тизимларига таъсир механизмларини аниқлаш ҳамда Алсгеймер касаллиги моделлаштирилган каламушларнинг хулқ-атвор реакцияларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Каралиниа ва Пунитан полифенолларининг каламуш бош мияси синаптосомаларида [Са2+]ин динамикасини ўзгартиришига таъсир механизми аниқланган;
Каралиниа полифеноли (10-100 мкМ) инкубация қилинганида унинг флуорессенсия интенсивлиги ва Cа2+ ионлари учун мембрана ўтказувчанлигини ошириши ҳамда бунинг натижасида [Са2+]ин ионлари консентрациясининг ортиши аниқланган;
Пунитан полифеноли НМДА-рецепторларининг Мг2+-боғланувчи сайтининг участкалари учун рақобатлашиш йўли орқали каламуш бош мияси синаптосомаларида ҳужайра ички калсий консентрациясини ўзгартириши аниқланган;
экспериментал моделлаштирилган Алсгеймер касаллигида Каралиниа полифеноли глутамат билан рақобатлашиши асосида нерв ҳужайраларидаги [Са2+]ин динамикасини бошқарувчи таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Каралиниа ва Пунитан полифенолларининг каламуш бош мияси синаптосомасидаги [Cа2+]ин динамикасидаги ўзгаришларга таъсирини ўрганиш натижасида олинган илмий натижаларга асосланиб:
Пунитан полифеноли таъсирида каламуш бош мияси синаптосомаларидаги НМДА-рецепторларини Мг2+ билан боғланувчи сайтларига рақобатлашиш асосида ҳужайра ички калсий миқдорини коррексиялашидан олинган натижалар, Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физика ва техника институтининг ўсимлик ресурслари ҳамда қурғоқчил ҳудудлар кимёси лабораториясининг илмий лойиҳаларида полифенолларнинг фармакологик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Хинжианг Течниcал Институте оф Пҳйсиcс анд Чемистрй CАС, институтининг 2023 йил 10 августдаги 830011-сон маълумотномаси). Натижада, қурғоқчил ҳудудларда ўсадиган ўсимликлардаги биологик фаол бирикмаларнинг фармакологик хусусиятларини тавсифлаш имконини берган;
Каралиниа полифенолининг соғлом ва Алсгеймер касаллиги шароитида Л-глутаматга таъсири орқали посцинаптик мембранадаги НМДА-рецепторлари фаоллигини модуляция қилиши орқали олинган натижалар Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физика ва техника институтининг ўсимлик ресурслари ҳамда қурғоқчил ҳудудлар кимёси лабораториясининг илмий лойиҳаларида полифенолларнинг фармакологик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Хинжианг Течниcал Институте оф Пҳйсиcс анд Чемистрй CАС институтининг 2023 йил 10 августдаги 830011-сон маълумотномаси). Натижада, биологик фаол бирикмаларнинг глутамат эксайтотокциклигини назорат қилиш механизмларини аниқлашда фойдаланиш имконини берган;
экспериментал нейродегенератив ҳолатларда Каралиниа ва Пунитан полифеноллари ёрдамида ҳужайра ички калсий консентрациясини посцинаптик НМДА-рецепторлари орқали сусайтириши бўйича олинган натижалар Россия Федерациясининг ОТ БМ Ханти-Мансийск автоном округи – Югра Сургут давлат университетининг «Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных кйльтйр и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида полифенолларнинг биологик фаоллигини аниқлаш ва баҳолашда фойдаланилган (2023 йил 5 октябрдаги 03-01/205-сон маълумотномаси). Натижада, ёшга боғлиқ касалликларда полифенолларнинг нейропротектор таъсир механизмларини ёритиш ва табиий полифенолларнинг муҳим биологик фаоллигини аниқлаш имконини берган.