Sayt test rejimida ishlamoqda

Утамбетов Оракбай Полатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соя навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш муддати ва минерал ўғитлар меъёрларини таъсири (Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1123.
Илмий раҳбар: Айтбаев Куўанишбай Джумашович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Масъуд Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хожалиги ва агротехналогиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлари шароитида баҳорги ва ёзги муддатларда экилган соянинг “Тўмарис Ман-60” ҳамда “Ойжамол” навларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига минерал ўғитлар қўллаш меъёрларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг суғориладиган ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлари шароитида асосий ва такрорий экин сифатида соянинг “Тўмарис Ман-60” ҳамда “Ойжамол” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддати ва минерал ўғитлар билан озиқлантиришнинг меъёрлари ишлаб чиқилган;
соянинг “Тўмарис Ман-60” ҳамда “Ойжамол” навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштирилганида, юқори кўчат қалинлигига эришиш учун ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120Р90К60 меъёрлари билан озиқлантириш юқори самара бериши аниқланган;
соя навларини ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120Р90К60 меъёрлари билан озиқлантириш асосий экин сифатида етиштирилганда “Тўмарис Ман-60” навида бир ўсимликда дон сони 53,0 донагача, 1000 дона дон вазнини 26,8 граммгача, “Ойжамол” навида бир ўсимликда дон сонини 49,8 донагача, 1000 дона дон вазнини 25,3 граммгача, такрорий экин сифатида етиштилганида эса “Тўмарис Ман-60” навида бир ўсимликда дон сонини 45,3 граммгача, 1000 дона дон вазнини 27,2 граммгача, “Ойжамол” навида бир ўсимликда дон сонини 45,3 граммгача, 1000 дона дон вазни 27,2 граммгача юқори бўлиши исботланган;
соя навларини озиқлантиришда маъданли ўғитларнинг N120Р90К60 меъёрларини қўллаш дон ҳосилини асосий экин сифатида етиштирилганда “Тўмарис Ман-60” навида 17,5 ц/га гача, “Ойжамол” навида 16,9 ц/га гача, такрорий экин сифатида етиштирилганида “Тўмарис Ман-60” навида 11,4 ц/га гача, “Ойжамол” навида 10,9 ц/га гача юқори бўлишини аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлари шароитида соя навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришда минерал ўғитлар қўллашнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
соя навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришда минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш юзасидан “Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлари шароитида экилаётган соя навларини парваришлаш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги №01/02-2185 сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида соянинг “Тўмарис Ман-60” ва “Ойжамол” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда;
соянинг “Тўмарис Ман-60” ва “Ойжамол” навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштирилганида минерал ўғитларга бўлган талабини ишлаб чиқиш бўйича ишлаб чиқариш шароитида Чимбой туманида “Орақбай Полат” фермер хўжалигининг 8,0 гектар, “Шингисбек Ақилбек” фермер хўжалигининг 5,0 гектар, “Шимбайли Нурбек” фермер хўжалигининг 6,0 гектар, жами 19,0 гектар майдонга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги №01/02-2185 сон маълумотномаси). Натижада сояни ўсув даврида минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган майдонлардан юқори самарадорликка эришилган;
соянинг “Тўмарис Ман-60” ва “Ойжамол” навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришда минерал ўғитларнинг N120P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш технологияси Чимбой туманига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15 июндаги №01/02-2185 сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали ҳар гектар майдондан асосий экин сифатида экилганида “Тўмарис Ман-60” навидан 26,2 ц/га, “Ойжамол” навидан 25,1 ц/га, такрорий экин сифатида экилганида “Тўмарис Ман-60” навидан 19,4 ц/га, “Ойжамол” навидан 18,6 ц/га дон ҳосили етиштирилиб, рентабеллик даражаси асосий экин сифатида экилганида “Тўмарис Ман-60” навида 20,5 фоизга, “Ойжамол” навида 42,4 фоизга, такрорий экин сифатида экилганида “Тўмарис Ман-60” навидан 18,7 фоизга, “Ойжамол” навида 39,5 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish