Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаев Акмал Тулкинбоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
«Кичик бизнесни маҳаллий даражада бошқаришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.13 – “Менежмент”; 
08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1842.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Касимова Фотима Тулкуновна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнесни маҳаллий даражада бошқаришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
вилоят шаҳар ва туманлари иқтисодий салоҳиятининг турлилиги шароитида муайян шаҳар ёки тумандаги тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш натижалари таркибида маҳаллий даражада бошқаришнинг таъсирини аниқлаш услубини туманларнинг шартли ҳолда бир хил даражага келтирилган иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
туман ва шаҳарлар даражасидаги маҳаллий бошқарув идоралари ва кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга масъул ташкилотлар томонидан ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказгунга қадар бўлган фаолият кўрсатишга лаёқатлилик даражасини ўрганиш ҳамда унинг мақбул ҳолатини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш  таклифи асосланган; 
Намаган вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолиятини маҳаллий даражада бошқаришнинг самарадорлигини оширишда бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини жалб этиш, асосий капитал қўйилмаларни киритиш, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишларида бошқарувнинг бозор тавсифидаги механизмларини кенгайтириш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида кичик бизнес субъектларини маҳаллийдаражада бошқаришнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнесни маҳаллий даражада бошқаришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
вилоят шаҳар ва туманлари иқтисодий салоҳиятининг турлилиги шароитида муайян шаҳар ёки тумандаги тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш натижалари таркибида маҳаллий даражада бошқаришнинг таъсирини аниқлаш услубини туманларнинг шартли ҳолда бир хил даражага келтирилган иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-февралдаги 9/05-30-1838-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида шаҳар ёки тумандаги тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишнатижалари таркибида маҳаллий даражада бошқаришнинг таъсирини янада кучайтириш
имкони яратилган;
туман ва шаҳарлар даражасидаги маҳаллий бошқарув идоралари ва кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга масъул ташкилотлар томонидан ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказгунга қадар бўлган фаолият кўрсатишга лаёқатлилик даражасини ўрганиш ҳамда унинг мақбул ҳолатини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш  таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-февралдаги 9/05-30-1838-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказгунга қадар бўлган фаолият кўрсатишга лаёқатлилик даражасининг мақбул ҳолатини таъминлаш орқали соҳанинг барқарорлигига эришиш имкони яратилган;
Намаган вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолиятини маҳаллий даражада бошқаришнинг самарадорлигини оширишда бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини жалб этиш, асосий капитал қўйилмаларни киритиш, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишларида бошқарувнинг бозор тавсифидаги механизмларини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-февралдаги 9/05-30-1838-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида вилоятда кичик бизнес субъектлари фаолиятига бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини жалб этиш, асосий капитал қўйилмаларни киритиш, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишларида бошқарувнинг бозор тавсифидаги механизмларини кенгайтириш имкони яратилган;
Наманган вилоятида кичик бизнес субъектларини маҳаллийдаражада бошқаришнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-февралдаги 9/05-30-1838-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида кичик бизнес субъектларини маҳаллий даражада бошқаришни таъминлаш натижасида узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиши асосий параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish