Sayt test rejimida ishlamoqda

Норчаев Даврон Рустамовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида картошка йиғиштиришни механизациялашнинг илмий-техник ечимлари», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/T94.

Илмий маслаҳатчи: Бойметов Рустам Исаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути. DSс.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Набижон Ғуломович Бойбобоев, техника фанлари доктори,  профессор; Эргашев Исмоил Тошкентович, техника фанлари доктори, профессор; Игамбердиев Асқар Кимсановичлар, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: республика тупроқ-иқлим шароитида ҳосилни кам шикастлаган ҳолдакартошканингковлаб олиш тўлиқлигинитаъминлаб, энергия ва материал тежайдиган картошка ковлагични ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эластик чивиқлар билан жиҳозланган таянч-кесак майдалайдиган қурилманинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

эластик чивиқлар билан жиҳозланган таянч-кесак майдалайдиган қурилманинг мақбул параметрлари ва иш режимларини аниқлаш имконини берадиган аналитик боғланишлар келтириб чиқарилган ҳамда картошка пуштасидаги тупроқ кесакларининг майдаланиш даражасини унинг параметрлари ва иш режимига боғлиқ равишда ўзгариши асосланган;

пуштанинг картошка тугунаклари жойлашган қисмини ковлаш орқали тупроқ уюмланишини бартараф этиб, кам тортишли қаршиликни таъминлайдиган секцияли лемехнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

тупроқ ва картошка аралашмасининг элеватор кенглиги бўйлаб текис тақсимланиши билан элакланиш тўлиқлигини ва картошкаларни кам шикастланишини таъминлайдиган тўлқинсимон юмшаткичнинг мақбул параметрлари асосланган;

картошкаларни уюмлашда тушиш баландлигини қисқартириш орқали  шикастланишининг камайишини таъминлайдиган чивиқлари резина билан қопланган панжара кўринишидаги такомиллаштирилган картошка уюмлагичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Картошкаларни кам шикастлаб, уларни ковлаб олиш тўлиқлигини таъминлайдиган энергия-ресурстежамкор картошка ковлагичи бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, иш унуми юқори, картошкани кам шикастлайдиган, энергия-ресурстежамкор картошка ковлагичи «BMKB-Аgromash» АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-596-сон маълумотномаси). Натижада ёнилғи сарфи бир мавсумда 230-250 кг, картошкаларни шкастлаш даражаси 15%гача камайиш имкони яратилган;

пушта юзасидаги кесакларни майдалайдиган эластик чивиқли,  ковлагич олдида тупроқ уюми ҳосил бўлишини бартараф этадиган секцияли лемехли, картошка ва тупроқ аралашмасини элакланиш тўлиқлигини таъминлайдиган тўлқинсимон юмшаткичли машина Янгийўл тумани фермер хўжаликлари далаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-596-сон маълумотномаси). Натижада асосий вақтдаги иш унумини 29%га ошириш, ковланмасдан тупроқда қолган катошкалар миқдорини 18%га камайтириш ва техник топшириқда белгиланган талабларни бажариш имкони яратилган;

энергия-ресурстежамкор картошка ковлагич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Қуйичирчиқ, Чиноз туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-596-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёнилғи сарфини 8,0%га, меҳнат сарфини 60,0%га, картошкаларни шикастланишини 11,1%гача камайтириш имконини яратган; 

энергия-ресурстежамкор картошка ковлагич машинасининг конструкцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Қуйичирчиқ ва Янгийўл тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-596-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида машинанинг техник топшириқларини, ишчи органларининг турларини ва уларни рамада жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish