Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоев Ўразали Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ишчи кучидан фойдаланиш ҳолатининг статистик таҳлили (Жиззах вилояти маълумотлари асосида)” 08.00.08 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2022.2.PhD/Iqt2171.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар:Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Хайитмурод Джовлиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда ишлаб чиқаришни ишчи кучи билан самарали банд қилиш йўлларини статистик таҳлил қилиш ва истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқаро тавсиялар ва хорижий тажрибалардан келиб чиқиб,  ҳудудларда ишчи кучидан фойдаланиш ҳолати, унга таъсир қилувчи омиллар, тамойиллар ва мезонлар тизимли равишда илмий тадқиқ этилиб,  статистик кўрсаткичлар тизими таклиф этилган; 
Жиззах вилоятида ишчи кучидан самарали фойдаланиш, унинг шаҳар ва туманлари кесимида ривожланиш тенденсияларини кўп омилли статистик  таҳлил қилиш асосида илмий таклифлар ишлаб чиқилган;  
вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида аҳоли бандлигини статистик  ҳисобга олиш тизимини тадқиқ этиш мақсадида қисман кузатиш (анкета сўровномаси, монографик кузатиш) усулларини қўллаш ҳисобига  статистик кузатишлар ўтказилиб, ҳудудларда ишчи кучи салоҳиятидан фойдаланиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
вилоятдаги меҳнат ресурсларининг иш билан бандлик ҳолатини эконометрик моделлари тузилган ва ўрта муддатли статистик прогнозлари (2023–2027 йй) ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли бандлиги ва ишчи кучи салоҳиятини замонавий статистик услубларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро тавсиялар ва хорижий тажрибалардан келиб чиқиб,  ҳудудларда ишчи кучидан фойдаланиш ҳолати, унга таъсир қилувчи омиллар, тамойиллар ва мезонлар умумлашган ҳолатда ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган статистик кўрсаткичлар тизими Жиззах вилояти ҳокимлигининг  амалий фаолиятига жорий этилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 15 июлдаги 02-840–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларда ишчи кучидан фойдаланиш ва меҳнат самарадорлигини халқаро андоза ва тамойиллар асосида статистик баҳолаш имкониятларини оширган;
Жиззах вилоятида ишчи кучидан самарали фойдаланиш, унинг шаҳар ва туманлари кесимида ривожланиш тенденсияларини кўп омилли таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 01/00-02/07-8218–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳудудларда ишчи кучи салоҳиятидан самарали фойдаланиш, уларни туман ва шаҳарлар кесимида  кўп омилли таҳлил қилиш ҳамда комплекс баҳолашга имкон берган;
вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида аҳоли бандлигини статистик  ҳисобга олиш тизимини тадқиқ этиш мақсадида қисман кузатиш (анкета сўровномаси, монографик кузатиш) усулларини қўллаш ҳисобига  статистик кузатишлар ўтказилиб, ҳудудларда ишчи кучи салоҳиятидан фойдаланиш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 01/00-02/07-8218–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларда ишчи кучи салоҳиятидан фойдаланишни қисман кузатиш усулларидан фойдаланиш ҳисобига статистик ахборотлар базасини такомиллаштириш имкониятларини яратган;
вилоятдаги меҳнат ресурсларининг иш билан бандлик ҳолатини баҳолашнинг эконометрик моделлари ва тузилган ўрта муддатли статистик прогнозлари (2023-2027 йй) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси). Бу эса истиқболда ҳудудларда ишчи кучи салоҳияти ва самарадорлигини ошириш йўналишларини статистик баҳолаш ҳамда барқарор ривожлантириш учун махсус дастурлар, “йўл хариталари” ва чора тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтирган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish