Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурхонов Хуршид Рашидовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Асфалт-бетон заводларидан ажралиб чиқадиган чанг-газларни тозалаш усулларини тадбиқ этиш”, 05.09.03 – “Иссиқлик таъминоти. Вентилясия, кондисионерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш”     
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2955.
Илмий раҳбар: Бобоеб Собиржон Мурадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Хайдарович - Тошкент аграр институти профессор, техника фанлари доктори,  (05.09.03).
Абдуллаев Қулмамат Юсупович -Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети “Механика мухандислиги” кафедраси досенти, техника фанлари номзоди (05.09.03).
Етакчи ташкилот–Жиззах политехника институти,
II. Тадқиқотнинг мақсади асфалт-бетон заводларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдорини аниқлаш, чанг-газ тозалаш ускунасининг иш самарадорлигини ошириш, чанг-газ тозалаш усулларини тадбиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқоднинг илмий янгилиги: 
атмосферага ташланаётган чанг-газларнинг миқдорини камайтириш ва чанг-газ тутгич ускунанинг самарадорлигини оширишда, ускуна фильтр қисмига адсорбер хусусиятли тўлдирувчи материалларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган чанг-газ аралашмасини тутиб қолиш самарадорлигининг оширилиши, чанг-газ оқимининг сиртга урилиш кучлари таъсирида пастга чўкиш жараёнининг тезлашишига боғлиқлигиги математик модели ёрдамида исботланган; 
асфальт заводларда атмосферага ташланадиган ташламаларнинг миқдорини камайтиришда чанг-газларни тутиб қолувчи энергиятежамкор технологик ускуна яратилиши натижасида чанг-газ аралашмасини тутиб қолиш самарадорлиги 97,7 % га оширилганлиги исботланган; 
чанг тутгич ускунанинг ушлаб қолиш самарадорлиги юқорилигига эришиш қўлланиладиган фильтр материалнинг хусусиятларига боғлиқлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асфальт-бетон заводларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддаларни чанг-газ тозалаш ускунасининг иш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
диссертация илмий натижалари Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш УК асфальт-бетон заводида ишлаб чиқариш цехида малакали ходимлар иштирокида амалиётда синаб кўрилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 05.01.2023 йилдаги 02-28 сонли маълумотномаси). Натижада атмосферага ташланаётган чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини 97,7 % гача ошириш имконини берган;
конструктив чанг-газ тутгич ускунаси Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш УК асфальт-бетон заводида ишлаб чиқариш цехида амалиётда синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 05.01.2023 йилдаги 02-28 сонли маълумотномаси). Натижада атмосферага ташланадиган чанг-газ аралашмасини тутиб қолиш 10,6 % га ошганлигини имконини берган;
чанг тутгич ускунанинг ушлаб қолиш самарадорлиги юқорилигига эришиш қўлланиладиган филтр материалнинг хусусиятларига боғлиқлиги Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш УК асфальт-бетон заводида амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 05.01.2023 йилдаги 02-28 сонли маълумотномаси). Натижада синов ўтказилган манбада чанг-газ миқдори 5,19 т/йилиги камайган ва 592,94 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish