Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Ахаджон Одилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта тозалагични ишчи органларини такомиллаштириш орқали маҳсулотни сифатини ошириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3993
Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар:Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор;Умаров Акмал Акпаралиевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасини такомиллаштириб тозалаш самарадорлигини ошириш ва чиқиндида пахта бўлаклари миқдорини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта хомашёсини йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг таъминлаш валиклари оралиқ масофаларининг асосланган ўлчамларига эга ва регенерация аррачали барабанидаги колосникли панжаранинг икки ён қисмини кичрайтириш билан чиқиндига пахта ўтишини камайтирувчи пахта тозалагич конструксияси ишлаб чиқилган;
пахта оқимини аррали барабанга бир текисда узатилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган валиклар пахта оқимининг йўналишини тенг тақсимлашда валикларни бурчак тезликларини қийматлари асосида пахта бўлакчасининг декарт координаталар системаси бўйлаб ҳаракат тезлиги аниқланган;
пахта бўлакчасини таъминловчи валигининг лопаст сиртидаги ҳаракати валикнинг айланиш частотаси ва чизиқли тезлигига боғлиқлик тенгламаси ҳар бир таъминловчи валикларнинг тезликлари  ,  , ва босим   учун ишлаб чиқилган;  
кўп омилли тажрибага асосан пахта тозалагичининг мақбул параметрлари бўлган таъминлагич роликларининг оралиқ масофаси Л=135 мм, икки чекка колосникнинг оралиқ масофаси ҳ=22 мм ва тозалагичнинг иш унумдорлиги Пт=6,0 т/соат га тенг бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бажарилган илмий-тадқиқот иши натижасида таклиф этилган технологик машина ишлаб чиқаришга тавсия этилган:
такомиллаштирилган пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги Фарғона вилояти Боғдод туманидаги “ФЕРГАНА СПИННИНГ” МЧЖ. ҚК кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилди (“Пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йилдаги № 03/22-854 сонли маълумотномаси).
Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ускунасининг таъминлаш тизимини ва регенерация аррачали барабаннинг колосникли панжарасини такомиллаштиришдан ва унда юқори ва паст навли пахта хомашёсини тозалашда тозалаш самарадорлигини ошиши ЧХ-5 тозалагичининг мавжуд конструксиясига нисбатан 8,2-9,5 % га юқорилаган, пахта хомашёсини тозалаш самарадорлигининг ошиши сабабли ундан олинадиган тола маҳсулотининг сифат кўрсаткичлари 0,1% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish