Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туристик мажмуалар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий ва бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3389.
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда туристик мажмуалар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий ва бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “туристик мажмуа” тушунчаси ўз таркибига ишлаб чиқариш, ижтимоий ҳамда рекреацион тавсифдаги иншоотлар, тармоқлар ва корхоналар мажмуини олувчи ҳамда туристларга хизмат кўрсатувчи ва туристик-рекреацион соҳанинг амал қилишини таъминловчи шахсий инфратузилма тизимига эга бўлиши жиҳатидан такомиллаштирилган.
туристик мажмуаларда “Ички туризм ойлиги”ни ташкил қилиш асосида саёҳат учун номавсумий ҳисобланган ойлардаги туристик оқимнинг пасайишини ички туризм дастурлари таркибига қўшимча равишда маданий, кўнгилочар, миллий ва диний байрамлар, катта спорт тадбирларини киритиш ҳамда саёҳат қулайликларини яратиш орқали тартибга солиш таклифи асосланган;
туристик мажмуалар фаолиятида хизмат кўрсатувчи корхона (меҳмонхона, меҳмон уйлари, санаторий)лар ва овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхона (кафе, ресторан)лар учун электрон буюртма (дастурий таъминот ва мобил илова) платформаси ёрдамида туристик мажмуа хизматларига бўлган яширин талабни рақамли резервлаш амалиётидан фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ичидаги туризм истеъмоли, инвестициялар ҳажми, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, туризм тармоғи ва бошқа тармоқларда ишлаб чиқариш ҳисоби ва туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмини ҳисобга олиб туристик мажмуалардан фойдаланиш асосида соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туристик мажмуа” тушунчаси ўз таркибига ишлаб чиқариш, ижтимоий ҳамда рекреацион тавсифдаги иншоотлар, тармоқлар ва корхоналар мажмуини олувчи ҳамда туристларга хизмат кўрсатувчи ва туристик-рекреацион соҳанинг амал қилишини таъминловчи шахсий инфратузилма тизимига эга бўлиши жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда туристларга хизмат кўрсатувчи ва туристик-рекреацион соҳанинг амал қилишини таъминловчи шахсий инфратузилма тизимига эга бўлиши жиҳатидан такомиллаштирилган “туристик мажмуа” тушунчаси бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
туристик мажмуаларда “Ички туризм ойлиги”ни ташкил қилиш асосида саёҳат учун номавсумий ҳисобланган ойлардаги туристик оқимнинг пасайишини ички туризм дастурлари таркибига қўшимча равишда маданий, кўнгилочар, миллий ва диний байрамлар, катта спорт тадбирларини киритиш ҳамда саёҳат қулайликларини яратиш орқали тартибга солиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ–60-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”даги 35-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5444-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ички туризм ойлиги»ни ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган ссенарийлар оптималлиги ортган ҳамда соҳада мавжуд бўлган мавсумийлик омили салбий таъсир даражаси 10 -13 % га пасайган;
туристик мажмуалар фаолиятида хизмат кўрсатувчи корхона (меҳмонхона, меҳмон уйлари, санаторий)лар ва овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхона (кафе, ресторан)лар учун электрон буюртма (дастурий таъминот ва мобил илова) платформаси ёрдамида туристик мажмуа хизматларига бўлган яширин талабни рақамли резервлаш амалиётидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига 2-илова сифатида тасдиқланган 2019–2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5444-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида фаолият кўрсатаётган туристик корхоналарда яратилаётган хизматларга бўлган реал талабни потенсиал талабга айлантириш ва, бу билан, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми қисқа вақтда ўртача 15-20 % гача ортган;
Ўзбекистон ичидаги туризм истеъмоли, инвестициялар ҳажми, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, туризм тармоғи ва бошқа тармоқларда ишлаб чиқариш ҳисоби ва туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмини ҳисобга олиб туристик мажмуалардан фойдаланиш асосида соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига 2-илова сифатида тасдиқланган 2019–2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги 05-12-15-5444-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва туризм хизматлари бозори ресурс компонентларининг оптимал интеграцияси ҳисобига туристик корхоналар ва туристик мажмуаларнинг мақсадли параметрларини самарали белгилаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish