Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Насиба Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Минтақада ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолаш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотлари мисолида), 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3084 .
 Илмий раҳбар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа мақтабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:        
харажатларни минималлаштириш, сифатни таъминлаш (яхшилаш) ва белгиланган муддатларга риоя қилиш мақсадида юқори ихтисослашган компаниялар ёки алоҳида мутахассисларни жалб қилиш орқали мижознинг асосий бўлмаган функсияларини бажаришни ўз ичига олган ва бизнес ҳамкорликнинг юмшоқ (софт) хизмат тури талқинида «ауцорсинг» иқтисодий атамасининг такомиллаштирилган муаллифлик тарифи ишлаб чиқилган;
минтақа мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолашнинг “АМУИ” (ауцорсер, мижоз, учинчи томонлар ва интеграциялашган) сифат назорати модели илмий асосланган;
 минтақа мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларининг “Х2С” (хавф, самарадорлик ва сифат кўрсаткичларига асосланган) усули воситасида музокаралар жараёни, шартномани тузиш ва бажаришда ҳаражатларни камайтириш ҳамда бизнесга йўналтирилган тузилмаларни яратиш ва рақобатбардошлигини ошириш асосланган;
Қашқадарё минтақасида ауцорсинг хизматлари асосида мактабгача таълим ташкилотларининг сифат ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган ауцорсинг хизматларини 2024–2028-йилларга мўлжалланган ривожлантириш истиқболларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
харажатларни минималлаштириш, сифатни таъминлаш (яхшилаш) ва белгиланган муддатларга риоя қилиш мақсадида юқори ихтисослашган компаниялар ёки алоҳида мутахассисларни жалб қилиш орқали мижознинг асосий бўлмаган функсияларини бажаришни ўз ичига олган ва бизнес ҳамкорликнинг юмшоқ (софт) хизмат тури талқинида “ауцорсинг” иқтисодий атамасининг такомиллаштирилга оид назарий-услубий материалларидан олий таълим ўқув юртларининг 60411700-Логистика (Агрологистика) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Инновасион инфратузилма” номли дарсликни тайёрлашда ҳамда Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган (Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти Кенгашининг 2023-йил 29-ноябрдаги 5-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг   2023-йил 13-декабрдаги 06-02/3-3362-сон  маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматлари тушунчаси бўйича назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
минтақа мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолашнинг “АМУИ” (ауцорсер, мижоз, учинчи томонлар ва интеграция) сифат назорати модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастурига киритилган (Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотлари бошқармасининг 2023-йил 24-ноябрдаги 02/6-5-5517-сонли, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-02/3-3362-сонли маълумотно-малари). Ушбу илмий таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ауцорсинг хизматларини ҳудудларда ривожлантиришда ташкилот харажатларини 1,36 марта камайтириш имкони яратилган;
минтақа мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларининг “Х2С” (хавф, самарадорлик ва сифат кўрсаткичларига асосланган) усули воситасида музокаралар жараёни, шартномани тузиш ва бажаришда харажатларни камайтириш ҳамда бизнесга йўналтирилган тузилмаларни яратиш ва рақобатбардошлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-02/3-3362-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги ва сифатининг ошиши таъминланган;
Қашқадарё минтақасида ауцорсинг хизматлари асосида мактабгача таълим ташкилотларининг сифат ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган ауцорсинг хизматларини 2024–2028-йилларга мўлжалланган ривожлантириш истиқболларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-02/3-3362-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида 2028-йилга бориб мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматлари реал ҳажми ўртача ўсиш суръатлари 28,4 ошиши таъминланади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish