Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Имонгали Низомидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент шаҳри атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби ва уни такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Gr60.
Илмий раҳбар: Абдалова Зулхумар Таировна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Ражабов Фурқат Тўрақулович, география фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳри атрофи қишлоқ хоʻжалигининг ҳудудий таркибини комплекс баҳолаш ва такомиллаштиришга богʻлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“шаҳар атрофи”, “шаҳар атрофи ҳудуди”, “шаҳар атрофи қишлоқ хўжалиги” тушунчаларининг мазмуни илмий-услубий такомиллаштирилган ҳамда пойтахт – Тошкент шаҳри атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби ва ихтисослашуви омиллари кўп компонентли ҳамда интеграл баҳоланган;
пойтахт – Тошкент шаҳрининг таъсири шароитида шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг тармоқлар ва ҳудудий таркиби, ихтисослашуви даражаси ва ишлаб чиқариш салоҳияти комплекс баҳоланган;
Тошкент шаҳри атрофи қишлоқ хўжалиги минтақасида агрокластерлар, жумладан чорвачилик агрокластерларини оқилона ҳудудий ташкил этиш ва ихтисослаштириш илмий асосланган ҳамда 1:180000 масштабли картаси ишлаб чиқилган;
шаҳар атрофи минтақасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти турлари бўйича аҳолининг меъёрий талаб эҳтиёжлари ҳажми аниқланган ҳамда шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир илмий – амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби ва уни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳри ва вилояти агроиқлим шароити, ер-сув ресурслари, қишлоқ хўжалигининг ҳудудий ва тармоқлар таркиби, хўжалик ихтисослашуви, агрокластерларнинг ҳудудий жойлашувининг асослари ҳамда унинг мазмуни ва моҳияти 5110500 - География ўқитиш методикаси бакалавриат ёʻналиши учун “Иқтисодий ва ижтимоий география” (Гувоҳнома, №303-028) ўқув қўлланмаси ва 5110500 - География ўқитиш методикаси бакалавриат ёʻналиши учун “Жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси” (Гувоҳнома, №522-005) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. Натижада, география ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган;
 “Шаҳар атрофи”, “шаҳар атрофи ҳудуди”, “шаҳар атрофи қишлоқ хўжалиги” тушунчаларининг мазмуни илмий асосланган ҳамда пойтахт – Тошкент шаҳри атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби ва ихтисослашуви омилларини белгилаш бўйича таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 34-05/4767-сонли, 2024 йил 12 февралдаги 06/27-05/824-сонли маълумотномалари). Натижада, мазкур илмий натижалардан фойдаланиш Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;
пойтахт – Тошкент шаҳрининг таъсири шароитида шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг тармоқлар ва ҳудудий таркиби, ихтисослашув даражаси ва ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш ишларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 34-05/4767-сонли, 2024 йил 12 февралдаги 06/27-05/824-сонли маълумотномалари). Натижада, қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби ва уларнинг инфратузилмаларини тартибга солиш жараёнларида фойдаланилган ҳамда шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигини математик, статистик, картографик усуллар ёрдамида тадқиқ этишнинг методологик ёндашувларини ривожлантириш имкони яратилган;
шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича ГАТ технологияси асосида ҳудуднинг 1:180 000 масштабдаги Тошкент шаҳар атрофи деҳқончилик ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш боʻйича туманларнинг ихтисослашув коеффициенти карталари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 34-05/4767-сонли, 2024 йил 12 февралдаги 06/27-05/824-сон маълумотномалари). Натижада, Тошкент, Қибрай, Янгийўл, Зангиота, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини такомиллаштириш имкониятини берган;
шаҳар атрофи минтақасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти турлари бўйича аҳолининг меъёрий талаб-эҳтиёжлари ҳажми аниқланган ҳамда шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир илмий- амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 34-05/4767-сонли, 2024 йил 12 февралдаги 06/27-05/824-сонли маълумотномалари). Натижада, Тошкент шаҳри атрофи ва Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ҳудудий таркибини ривожлантириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish