Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Мухиддин Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паст навли сильвинит маьданларини комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т1716.
Илмий раҳбар: Адилова Мохира Шавкатовна, техника фанлари  номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тюбегатан кони паст навли сильвинит маъданларини галургия усулида комплекс қайта ишлаш технологиясини физик-кимёвий ва технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бойитиш жараёнини кетма-кетлигини танлашга имкон берувчи Тюбегатан кони паст навли сильвинит маъданлари таркибидаги минераллар миқдорини маъдан таркибидаги KCl, NaCl нисбатлари ва зарралар ўлчамига боғлиқлик номограммалар яратилган;
Тюбегатан кони калийли маъданларининг минералогик таркиби, KCl, эримайдиган қолдиқ миқдори ва зарралар ўлчамининг ўзаро боғлиқлигига кўра гравитацион, флотация, галургия усуллари комбинацияланган 3 хил бойитиш технологиялари таққосланган бўлиб, галургия усулини турли таркибли сильвинитларда тўғридан - тўғри қўллаш мумкинлиги илмий асосланган;
25 ва 1000С ҳароратлардаги KCl-NaCl-H2O уч компонентли тизим изотермалари асосида 3 та вариантда тўлиқ ва қисман эритиш усулларида Тюбегатан кони калийли маъданларини галургик бойитиш ва паст навли сильвинитларни таркибидаги KCl миқдори 18% дан кам бўлганда сувда (паст ҳароратда), ҳамда 18% дан кўп бўлганда қайтарма эритмада (юқори ҳароратда) комплекс қайта ишлаш принципиал схемаси таклиф этилиб, технологик омилларни ўзгартириш оралиғи аниқланган;
Тюбегатан кони паст навли сильвинит маъданларини сув ва тўйинган қайтарма эритмада (М25 таркибли) эрувчанлиги зарралар ўлчами, ҳарорат, Қ:С нисбати, вақт ва таркибидаги (9,2, 13,2, 18,3, 26,1%) калий хлоридга боғлиқ ҳолда, ҳосил бўладиган эритмаларни буғлатиш даражаси ва совутиш тезлигини KCl ва NaCl чиқишига таъсири диаграммалари яратилган;
стандарт азот-, фосфорли ўғитлар, калий хлорид ва Тюбегатан конининг сильвинитларини флотацион ва галургик бойитиш чиқиндилари асосида NPK-ўғитлар олиш имкониятлари асосланган, олинган NPK- ўғитларнинг товар хоссалари аниқланган;
Тюбегатан кони паст навли сильвинитларини тўлиқ ва қисман эритиш усулларида 2 босқичли галургик бойитиб озуқа ош тузи ва юқори сифатли техник оқ калий хлориди олиш имконини берувчи мослашувчан технологик схемаси ҳамда ўзгарувчан таркибли Тюбегатан кони паст навли сильвинитларини комплекс қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг  моддий баланси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Паст навли Тюбегатан конининг сильвинит маъданларини комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тюбегатан кони паст навли сильвинитларини галургия усулида комплекс қайта ишлаб, тоза калий хлорид олиш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ қўшма корхонасининг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 2022 йил 7 сентябрдаги 198-сон маълумотномаси). Натижада, паст навли сильвинит маьданларини комплекс қайта ишлаш, озуқа учун ишлатишга яроқли бўлган тоза калий хлорид олиш даражасини ошириш имконини беради;
паст навли Тюбегатан кони сильвинитидан тоза натрий хлорид олиш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 2022 йил 7 сентябрдаги 198-сон маълумотномаси). Натижада, паст навли сильвинитдан озуқа учун ишлатишга яроқли бўлган тоза натрий хлорид олиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish