Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадов Элёр Эркиновичнинг
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсимлик ёғини рафинациялаш жараёнини оптимал бошқариш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.01.08 – “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2845.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Кадиров Ёрқин Баҳодирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик – технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реал вақт режимида энергия ва ресурсларни тежашни таъминлаш билан якуний маҳсулот сифатини ишончли баҳолаш ва башорат қилиш имконини берувчи ўсимлик мойларини рафинациялашнинг мураккаб кўп босқичли технологик жараёнларини оптимал бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якуний маҳсулот сифатини башоратли аниқлаш асосида ўсимлик мойларини реал вақт режимида рафинациялашнинг кўп босқичли технологик жараёнларини оптимал бошқариш вазифаларида оқим анализаторларидан фойдаланиш зарурати асосланган;
ўсимлик мойларини рафинациялашнинг технологик жараёнининг параметрик модели асосида виртуал анализаторни структуралаш усуллари ишлаб чиқилган;
ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга асосланган ўзаро таъсир қилувчи фазаларнинг мураккаб гидродинамик шароитига эга иссиқлик-масса алмашиниш жараёнини оптимал бошқариш усули ишлаб чиқилган;
синтезланадиган тизимнинг функсионал имкониятларини кенгайтириш асосида юқори мослашувчанлик хусусиятларига эга, тескари алоқани шакллантиришнинг таянч схемаси нисбатан содда бўлган ўсимлик мойларини рафинациялаш жараёнини бошқариш тизимининг башоратловчи модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсимлик мойларини рафинациялаш технологик жараёнларини оптимал бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
реал вақт режимида ишлаш қобилиятига эга он-лине оқимли экспресс-анализаторлардан фойдаланиб, ишлаб чиқилган ўсимлик мойларини рафинациялашнинг кўп босқичли технологик жараёнини оптимал бошқариш тизими “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2023-йил 24-ноябрдаги №НМ/3-513-сон маълумотномаси). Натижада рафинациялаш жараёнини бошқариш тизимининг сифатини оширишга эришилган;
экспресс-анализатор моделига киритилган алгоритм асосидаги дастурий таъминот “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2023-йил 24-ноябрдаги №НМ/3-513-сон маълумотномаси). Натижада ўсимлик мойларини рафинациялаш технологик жараёнларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини 3 % га камайтириш имконини берган;  
таркибига виртуал анализатор киритишни структуралашга имкон берадиган ўсимлик мойларини рафинациялаш технологик жараёнининг параметрик модели “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2023-йил 24-ноябрдаги №НМ/3-513-сон маълумотномаси), Натижада обект параметрларини аниқлашнинг аниқлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish