Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджитдинов Ғайрат Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефт ва газ резервуарларини ёнғин хавфсизлигидан масофадан назорат қилиш ва сигнализациялаш тизимлари”, 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т1112.
Илмий раҳбар: Улжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Мавлянкариев Бахтиёр Абдугафурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” акциядорлик жамияти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ резервуарларини ёнғин хавфсизлигидан масофадан назорат қилиш ва сигнализациялаш тизимларини ва уларнинг элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мантиқий алгебра назарияси базасида назорат қилинадиган параметрларни ўзгариши бўйича нефт ва газ резервуарининг диагностик ҳолатини баҳолаш имконини берадиган нефт ва газ резервуарлари технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
тизимнинг қабул қилувчи, узатувчи блок ва қисмлари ўртасида тезкор ахборот алмашинуви, шунингдек, ахборотларга ишлов бериш, идентификациялаш ва визуал акс эттиришни таъминловчи нефт ва газ резервуарлари технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш интеллектуал тизимининг ишлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
контакциз коммутацияловчи элементлар воситасида датчик ва ўзгартиргичларга таъминотни дастур бўйича даврли узатишга асосланган, тизимнинг ишончлигини оширишни таъминлайдиган, шунингдек, датчик ва ўзгартиргичларнинг энергия истеъмолини камайтирадиган усуллар таклиф этилган ва интеллектуал схемалар ишлаб чиқилган;
параметрларни масофадан назорат қилиш ўзгартиргичларининг статик ва динамик тавсифларини экспериментал тадқиқ қилиш услубияти ишлаб чиқилган ҳамда атроф-муҳит ҳарорати -55°С дан 70°С гача оралиқда ўзгарганда юқори аниқликли (прецизион) элементларни қувватига қўйилган чекланишларни таъминлаган ҳолда уларнинг тавсифларини чизиқлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт ва газ резервуарларини ёнғин хавфсизлигидан масофадан назорат қилиш ва сигнализациялаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт ва газ резервуарларини ёнғин хавфсизлигидан масофадан назорат қилиш ва сигнализациялаш тизими “ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ” АЖ “Чинобод нефт базаси” МЧЖда ҳамда “О-НЕРО ГАЗ” суюлтирилган газ тўлдириш шахобчасида жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” Назорат-профилактика фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг 2023-йил 24-майдаги 04-1318-сон маълумотномаси). Натижада, диспетчернинг мониторида нефт ва газ резервуарларининг 6 дан ортиқ параметрлари ҳолатининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни 0,5÷1,0 сония вақт ичида олишга эришилган;
нефт ва газ резервуарларини ёнғин хавфсизлигидан масофадан назорат қилиш ва сигнализациялаш тизими Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмлари ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари омборларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 6-июлдаги 6777/Б-сон маълумотномаси). Натижада, датчик ва ўзгартиргичларни манбага контакциз коммутацияли, даврий дастурий уланиши натижасида қувват сарфи 1,2-1,5 мартага камайган, таклиф этилган усулни қўллаш орқали эса ўзгартиргичнинг энергия истемолини 5-10%га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish