Sayt test rejimida ishlamoqda

Атакулова Наргиза Бахтиёржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тарвуз ва лимон чиқиндиларидан халқ табобатида фойдаланиладиган озиқ-овқат қўшилмалари тайёрлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/К672.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматова Иродахон Юсуповна кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматқулова Сурайё Абдусаматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тарвуз ва лимон чиқиндилари сақлаган буйрак тош касаллигини даволашга ва профилактикасида қўлланиладиган биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалар ишлаб чиқиш, уларнинг кимёвий таркиби асосида Уйғунлашган тизим қоидалари бўйича янги товар кодлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарвуз уруғи, пўстлоғи ва лимон пўстлоғининг таркибидаги макро- ва микроелементлар, сувда эрувчан C, Б1, Б3, Б6 ва Б12 витаминлари ҳамда дигидрокверцетин, лютионин, рутин, салидразид, кверсетин, галл кислотаси, апигенин ва кемпферол замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
ин витро шароитида ширин тарвуз уруғининг антиоксиданлик фаоллиги гликлазидга нисбатан 5,7 марта, кверсетинга нисбатан 1,6 марта юқори эканлиги, шунингдек, пўстининг антиоксидантлик фаоллиги мос равишда 6,4 ва 1,8 марта юқори эканлиги исботланган;
илк бор ширин тарвуз уруғи ва пўстлоғи асосида буйрак тош касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган “АСНАРМУН” ва “АСБАХТ” табиий озиқ- овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
ин витро шароитида “АСНАРМУН” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант фаоллиги гликлазидга нисбатан 5,9 марта, кверсетинга нисбатан 1,7 марта юқори эканлигини, шунингдек, “АСБАХТ” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант фаоллиги мос равишда 4,6 ва 1,3 марта юқори эканлиги аниқланган;
антирадикал фаоллик эталонга нисбатан “АСНАРМУН” озиқ-овқат қўшилмасида 1,9 марта, “АСБАХТ” озиқ-овқат қўшилмасида эса 1,9 марта юқори эканлиги исботланган.
“АСНАРМУН” ва “АСБАХТ” озиқ-овқат қўшилмалари учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тарвуз ва лимон чиқиндилари (пўслоғи, уруғи) кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“АСНАРМУН”, “АСБАХТ” озиқ-овқат қўшилмалари учун ишлаб чиқилган техник шарт (Тш 303271760-02:2023) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2023 йил 15 июндаги 31-8/927-сон маълумотномаси). Натижада, ширин тарвуз пўсти ва уругʻи ҳамда лимон пўсти асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“АСНАРМУН”, “АСБАХТ” озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқилган технологик ёʻриқнома (ТЙ303271760-02:2023) ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2023 йил 15 июндаги 31-8/927-сон маълумотномаси). Натижада, буйрак тошни даволаш хусусиятига эга бўлган янги табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish