Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташмухамедова Яйра Атхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt.3278.
Илмий раҳбарлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Боймуродов Содиқжон Розиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга оид илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ маъмуриятчилигида солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш ва ҳисоботларини тақдим этилиши услуби электрон хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш кўрсаткичларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
юридик шахс ҳамда якка тадбиркор учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашнинг Бюш1 = 0 (ЮШсб > ЮШиб ҳолатда), Бюш1 = 1 (ЮШсб ≤ ЮШиб ҳолатда), Бятт2 = 1 (МСятт < 0,25 ҳолатда), Бятт2 = 0 (МСятт ≥ 0,25 ҳолатда) шкаласидан фойдаланиш таклиф этилган;
солиқ хизмати органлари томонидан солиқ назорат-текширувлари ўтказишда ҳисоб-таҳлил асосида солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва назорат-текширув тадбирларининг электрон иш юритувини жорий этиш самарадорлиги асосланган;
солиқ хизмати органи фаолиятида солиқ хавф-хатари, мунтазам ва номунтазам таваккалчиликларини белгиловчи омилларни аниқлаш ҳамда баҳолаш шкаласини ишлаб чиқиш асосида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
солиқ маъмуриятчилигида солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш ва ҳисоботларини тақдим этилиши услуби электрон хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш кўрсаткичларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 10-июлдаги ПҚ-4389-сонли “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида тасдиқланган “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш Стратегияси”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 19-январдаги 18/1-06091-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ органлари ходимлари томонидан самарали меҳнат фаолиятига бўлган рағбатни кучайтириш орқали солиқ хизмати кўрсатиш сифати даражасини ошириш имкони яратилган;
юридик шахс ҳамда якка тадбиркор учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашнинг Бюш1 = 0 (ЮШсб > ЮШиб ҳолатда), Бюш1 = 1 (ЮШсб ≤ ЮШиб ҳолатда), Бятт2 = 1 (МСятт < 0,25 ҳолатда), Бятт2 = 0 (МСятт ≥ 0,25 ҳолатда) шкаласидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 5-июндаги 359-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси ва ушбу стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 18/1-06091-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юридик шахс ҳамда якка тадбиркор учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш имкони яратилган;
солиқ хизмати органлари томонидан солиқ назорат-текширувлари ўтказишда ҳисоб-таҳлил асосида солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва назорат-текширув тадбирларининг электрон иш юритувини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ-6098-сонли “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида тасдиқланган “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 19-январдаги 18/1-06091-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган назорат-текширув тадбирларининг сони камайиб, текширув тадбирлари сифати янада яхшилашга эришилган;
солиқ хизмати органи фаолиятида солиқ хавф-хатари, мунтазам ва номунтазам таваккалчиликларини белгиловчи омилларни аниқлаш ҳамда баҳолаш шкаласини ишлаб чиқиш асосида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 19-январдаги 18/1-06091-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 7-январдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган “Солиқ хафини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМда ўз аксини топган ҳамда солиқ тўловчилар солиқ тўламаслик хавфини белгилаш асосида солиқ хатарларини бартараф этишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish