Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғанибаев Илхомжон Шокиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Автомобил транспорти корхоналарида харажатлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2022.
Илмий раҳбар: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдурауф, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобил транспорти корхоналарида харажатлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил транспорти корхоналари ҳисоб сиёсати 8531-“Давлат дастури доирасида текинга олинган транспорт воситалари” ишчи счётини киритиш асосида такомиллаштирилган;
автомобил транспорти корхоналарида асосий воситаларни таҳлилий (аналитик) ҳисобини компонентлар бўйича белгилаш асосида амортизация харажатларини хизматлар таннархига бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблашни қўллаш орқали ўтказиш таклиф этилган;
транспорт хизматлари таннархини шакллантиришда билвосита (умумишлаб чиқариш) харажатларини жавобгарлик марказлар бўйича ҳисобга олиш ва уларни таннархда энг юқори улушга эга харажат турини жами харажатдаги улушидан келиб чиқиб тақсимлаш асосланган; 
автомобил транспорти корхоналарида хўжалик операциялари (жараёнлар) натижасига таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларни таъсирини аниқлаш мақсадида интервю усулини қўллаш орқали аудиторлик далилларини транспарентлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил транспорти корхоналарида  харажатлар ҳисоби ва аудитини  такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар  асосида:
ҳисоб сиёсатига 8531-“Давлат дастури доирасида текинга олинган транспорт воситалари” ишчи счётини киритиш таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2023-йил 5-январдаги 8-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2023-йил 2-июндаги 5-05-16/933-сонли маълумотномаси). Натижада, текинга олинган транспорт воситаларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва уларга амортизация ҳисоблаш бўйича услубиёти такомиллаштирилиши ҳисобига хизматлар таннархини камайтиришга эришилган;
автомобил транспорти корхоналарида асосий воситаларни таҳлилий (аналитик) ҳисобини компонентлар бўйича белгилаш асосида амортизация харажатларини хизматлар таннархига бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблашни қўллаш орқали ўтказиш таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2023-йил 5 январдаги 8-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2023-йил 2-июндаги 5-05-16/933-сонли маълумотномаси). Натижада, компонентлар бўйича амортизация харажатларини хизматлар таннархига бир меъёрда киритишга эришилган, хизматлар таннархини мувофиқлик тамойили асосида юритиш таъминланган;
транспорт хизматлари таннархини шакллантиришда билвосита (умумишлаб чиқариш) харажатларини жавобгарлик марказлар бўйича ҳисобга олиш ва уларни таннархда энг юқори улушга эга харажат турини жами харажатдаги улушидан келиб чиқиб тақсимлаш бўйича таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2023 йил 5-январдаги 8-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг  2023-йил  2-июндаги  5-05-16/933-сонли  маълумотномаси). Натижада, кўрсатилган хизматлар таннархини обектив шакллантиришга ва молиявий натижаларнинг шаффофлигини таъминлашга эришилган;
автомобил транспорти корхоналарида хўжалик операциялари (жараёнлар) натижасига таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларни таъсирини аниқлаш мақсадида интервю усулини қўллаш орқали аудиторлик далилларини транспарентлигини ошириш тавсиялари Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан амалиётида услубий тавсияномаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2023-йил 30-ноябрдаги 81-сонли маълумотномаси). Натижада, харажатлар ҳисобига таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни олдини олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish