Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамов Алишер Хотамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Енгил саноат корхоналарида тайёр маҳсулотлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”.
Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2244.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил саноат корхоналарида тайёр маҳсулотлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида 2011-“Ип-калава маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, 
2012-“Газлама ишлаб чиқариш”, 2013-“Газламаларни бўяш” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида кўп босқичли ишлаб чиқариш жараёнида харажатлар ҳисоби ва тайёр маҳсулотлар таннархини ҳисоблашнинг тўғри амалга оширилишини  таъминлаш асосланган;
корхона ҳисоб сиёсатига 2811-“Қадрсизланган тайёр маҳсулотлар ҳисоби” ишчи счётини киритиш орқали молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилик даражасини ошириш ва тайёр маҳсулотларни самарали бошқаришда оптимал қарорлар қабул қилинишини таъминлаш асосланган;
тўқимачилик корхоналарида ҳужжатларни сақлаш, назорат ва мувозанат, ходимларнинг тайёргарлик даражаси ва малакаси, вазифаларнинг тақсимланиши корхона ички аудит функсиясининг самарадорлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлиши учун “ички назорат муҳитини баҳолаш тизими”ни жорий этиш орқали назорат муҳити самарадорлигини ошириш ва холисона аудиторлик фикрини шакллантириш асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида газлама ишлаб чиқариш технологияси хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, хомашёдан ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ип-калава маҳсулотларидан газлама ишлаб чиқариш, газламаларни бўяш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини ҳамда тайёр маҳсулотларни аудитдан ўтказиш босқичларига асосланган алгоритми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Енгил саноат корхоналарида тайёр маҳсулотлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тўқимачилик корхоналарида 2011-“Ип-калава маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, 
2012-“Газлама ишлаб чиқариш”, 2013-“Газламаларни бўяш” ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида кўп босқичли ишлаб чиқариш жараёнида харажатлар ҳисоби ва тайёр маҳсулотлар таннархини ҳисоблашнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 03/25-2481-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини босқичлар бўйича ҳисобга олиш, тайёр маҳсулотлар таннархини тўғри шакллантириш ва фойдаланувчиларни ишончли аналитик маълумотлар билан таъминлаш имконини берган;
корхона ҳисоб сиёсатига 2811-“Қадрсизланган тайёр маҳсулотлар ҳисоби” ишчи счётини киритиш орқали молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилик даражасини ошириш ва тайёр маҳсулотларни самарали бошқаришда оптимал қарорлар қабул қилинишини таъминлаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 03/25-2481-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик саноати корхоналарида молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилик даражасини ошириш ва тайёр маҳсулотларни самарали бошқаришда оптимал қарорлар қабул қилинишини таъминлаш имконини берган;
тўқимачилик корхоналарида ҳужжатларни сақлаш, назорат ва мувозанат, ходимларнинг тайёргарлик даражаси ва малакаси, вазифаларнинг тақсимланиши корхона ички аудит функсиясининг самарадорлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлиши учун “ички назорат муҳитини баҳолаш тизими”ни жорий этиш орқали назорат муҳити самарадорлигини ошириш ва холисона аудиторлик фикрини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва “КОНСАУДИТИНФОРМ” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2023-йил 14-декабрдаги 12/01/14-сонли ва “КОНСАУДИТИНФОРМ” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилотининг 2023-йил 13-ноябрдаги 42/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарини ташқи ва ички аудитдан ўтказишда ички назорат муҳитини самарали баҳолаш, назорат билан боғлиқ рискларни тўғри аниқлаш ва пасайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида газлама ишлаб чиқариш технологияси хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, хомашёдан ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ип-калава маҳсулотларидан газлама ишлаб чиқариш, газламаларни бўяш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини ҳамда тайёр маҳсулотларни аудитдан ўтказиш босқичларига асосланган алгоритмидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва “КОНСАУДИТИНФОРМ” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2023-йил 14-декабрдаги 12/01/14-сонли ва “КОНСАУДИТИНФОРМ” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилотининг 2023-йил 13-ноябрдаги 42/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ аудитдан ўтказиш, натижада ишончли ва холис аудиторлик фикрини шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish