Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Нигина Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Узум шарбатидан консентрат олиш технологиясини буғлатиш жараёнини ва аппаратини оптималлаштириш асосида такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ - овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т1536.
Илмий раҳбар: Артиков Аскар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Насирова Шаира Нармурадовна, техника фанлари доктори, профессор; Худайбердиева Назора Шарафовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: узум шарбатидан консентрат олиш технологиясини буғлатиш жараёнини ва аппаратини оптималлаштириш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизим таҳлил асосида кўп босқичли пурковчи буғлатиш аппарати ва кўп корпусли буғлатиш станциясида содир бўладиган буғлатиш жараёнининг кўп босқичли иерархик тузилиши ишлаб чиқилган;
кўп босқичли пурковчи буғлатиш аппарати ва кўп корпусли буғлатиш станциясида содир бўладиган буғлатиш жараёнини ҳисоблаш учун тўлиқ математик ва компютер модели ишлаб чиқилган;
кўп корпусли пурковчи буғлатиш жараёни давомида консентрациянинг ўзгариши, иккиламчи буғ сарфи, суюқ фаза ва иситиш деворининг ҳарорати аниқланган; 
узум шарбати эритмасини буғлатиш учун пурковчи буғлатиш аппарати ва такомиллаштирилган кўп корпусли буғлатиш станцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Буғлатиш жараёнини ва кўп корпусли буғлатиш станцияси конструксиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган кўп босқичли пурковчи буғлатиш аппарати билан такомиллаштирилган кўп корпусли буғлатиш станцияси «Гала Ривер» ҚКда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати Ассоциациясининг 2023 йил 13 ийлдаги 13-53/07-23-сон маълумотномаси). Натижада, юқори сифатли, консентрацияси 70% га етказилган, экспортбоп узум консентратини олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган кўп корпусли буғлатиш станциясида кўп босқичли пурковчи буғлатиш усули "Бухара Алианс" қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати Ассоциациясининг 2023 йил 13 ийлдаги 13-53/07-23-сон маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратларда жараённи олиб бориш туфайли юқори сифатли маҳсулотларни олиш имконини берган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish