Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмов Баҳодир Бабақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Металлургия саноати ускуналарини ишчи қисмлари учун вольфрамли қаттиқ қотишмалар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3291.
Илмий раҳбар: Бозоров Аминжон Нуриллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Толибов Бекзод Иброхимович, техника фанлари доктори, доцент; Қаршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металлургия саноати ускуналарини ишчи қисмлари учун вольфрамли қаттиқ қотишмалар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
майдалагич бармоқларини ейилиши абразив жисмларнинг таркибидаги намлик миқдори 6% ва зарраларнинг ўлчами 0,5-0,6 мм бўлганда урилиш тезлиги ҳамда абразив ейилиш интенсивлиги юқори бўлиб, зарранинг шаклига боғлиқлиги асосланган;
бармоқнинг абразив бардошлиги 35-40 % га, қаттиқлиги 2,5 ва солиштирма оғирлиги 0,4 бирликка оширилган механик ҳусусиятлари яхшиланган вольфрам карбидли ҳамда легирловчи элемент билан модификацияланган оптимал таркибга эга самарадор қаттиқ қотишма ишлаб чиқилган;
абразив ейилиш муҳитида ишлаш даври юқори бўлган вольфрам карбидли қаттиқ қотишма асосида майдаловчи бармоқларни ишлаб чиқаришни самарали технологияси ишлаб чиқилган;
рений билан легирланган вольфрам карбидли қаттиқ қотишмаларни пресслаш ва қиздириб пиширишнинг оптимал технологик меъёрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Металлургия саноати ускуналарини ишчи қисмлари учун вольфрамли қаттиқ қотишмалар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ВК-6 қаттиқ қотишмаларини ейилишбардошлилигини ошириш мақсадида уни рений билан лигерлаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 9 ноябрдаги 23/01-01-07/569-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳсулот қаттиқлигини ва чидамлилик кўрсаткичини 35-40 % гача ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган вольфрам карбидли қаттиқ қотишманинг оптимал таркиби Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 9 ноябрдаги 23/01-01-07/569-сонли маълумотномаси). Натижада, “CEMCO” майдалагичининг бармоқларини ишлаш муддатини 1,35-1,40 мартага ошириш имконинии берган;
WC-ReC-Co система учун вольфрам хом ашёсини қўшимча тозалаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 9-ноябридаги 23/01-01-07/569 сонли маълумотномаси). Натижада, бармоқнинг абразив бардошлиги 35-40 % га, қаттиқлиги 2,5 ва солиштирма оғирлигини 0,4 бирликка ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish