Абраева Зухро Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диcтамнус ангустифолиус, Рута гравеоленс ва Ҳаплопҳйллум перфоратум оʻсимликларининг алкалоидлари”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/К346.
Илмий раҳбар: Расулова Халида Абдулхаевна, кимё фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Абдулладжанова Нодира Гуламжановна, кимё фанлари доктори, профессор; Рамазонов Нурмурод Шералийевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Диcтамнус ангустифолиус, Рута гравеоленс ва Ҳаплопҳйллум перфоратум ўсимликларининг алкалоидларини тадқиқ қилиш, физик-кимёвий усуллар ёрдамида янги алкалоидларнинг кимёвий тузилишини исботлаш ва уларнинг биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ўсадиган Диcтамнус ангустифолиус, Рута гравеоленс, Ҳаплопҳйллум перфоратум ўсимликларидан 20 та алкалоид - фуранохинолин, модификацияланган фуранохинолин, дигидропиранохинолин-4-он, пиранохинолин-2-оннинг ҳосилалари ва 7 та кумаринлар ажратиб олинган;
биринчи марта Диcтамнус ангустифолиус ўсимлигининг илдизидан 2 та янги ангустинин ва ангусин алкалоидлари ажратиб олинган, спектрал маълумотлар ва РТТ усули асосида уларга мос равишда 7-(гептилокси)-4,8-диметоксифуро-(2,3)-хинолин ва 7-(п-толилсулфонил)-4,8-диметоксифуро-(2,3)-хинолин тузилиши исботланган;
илк марта Рута гравеоленс ўсимлиги уруғидан янги алкалоид дигидрофлиндерсин ажратиб олинган ва унинг тузилиши (2,2-диметил-2,3,4,6-тетрагидро-5Ҳ-пирано[3,2-c]хинолин-5-он) исботланган;
илк маротоба 1Ҳ ва 13C ЯМР спектрларини таҳлил қилиш, шунингдек, ДЕПТ, ҲСҚC ва ҲМБC тажрибалари асосида Ҳаплопҳйллум перфоратум уруғидан ажратиб олинган янги модификацияланган фуранохинолин алкалоиди перфириннинг тузилиши (7-метокси-2,2-диметил-3,4,5,6-тетрагидро-2Ҳ-фуро[2,3-б]пирано[3,2-ҳ]хинолин) аниқланган;
илк бор РТТ усули ёрдамида рибалинидин алкалоиди ва рутарин кумаринининг фазовий тузилиши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диcтамнус ангустифолиус, Рута гравеоленс ва Ҳаплопҳйллум перфоратум ўсимликларининг алкалоидларини фитокимёвий тадқиқотлари натижаси асосида қуйидаги амалиётлар амалга оширилган:
Ангусин алкалоидининг рентген тузилиши маълумотлари Буюк Британиянинг Халқаро тузилиш маълумотлар базасида (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам. аc.ук/струcтурес/) рўйхатга олинган ва CCДC 1982366 рақами берилган. Натижада тегишли соҳа олимлари томонидан моддаларнинг рентген тузилиши таҳлили (РТТ) натижасида олинган алкалоидларнинг тузилиши, табиати, молекулалараро ўзаро таъсирлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган;
тадқиқот илмий натижалари 2017-2020 йиллар давомида бажарилган № ВА-ФА-Ф-6-010 «Табиий бирикмаларда гетероатомлар: молекулалараро таъсирлашув, ресепторли таниб олиш, фармакофорлар» мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 22-майдаги № 4/1255-1088-сон маълумотномаси). Натижада Диcтамнус ангустифолиус ва Рута гравеоленс ўсимликларидан ажратиб олинган ангусин, рибалинидин алкалоидлари ва рутарин, ксантотоксин, изопимпинеллин кумаринлари илмий объект сифатида фойдаланилган;
Диcтамнус ангустифолиус, Рута гравеоленс ва Ҳаплопҳйллум перфоратум ўсимликларининг алкалоидлари ва кумаринларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини таҳлил қилиш натижалари Россия Федерацияси Бюджет Олий Таълим Муассасаси “Сургут давлат университети”да «Шимолий минтақада мевалар ва доривор оʻсимликларни этиштириш ва улардан биологик фаол бирикмаларни ажратиш технологияси (ЮграБиоФарм)» амалий лоиҳасида ишлатилган, ҳамда, 2021-2023 йилларда кимё, биология ва экология кафедраларида ўқув жараёнида магистратура талабаларининг диплом ва курс ишларини тайёрлашда қўлланилган (Сургут давлат университетининг 2023 йил 22 декабрдаги № 03-01/296-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини таққослаш ва лойиҳа натижаларини таҳлил қилиш имконияти яратилган.