Sayt test rejimida ishlamoqda

Xоджаева Назира Ахмедовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаракат етишмовчилигининг оғирлигига ва юрак-қон томир тизимининг дастлабки ҳолатига қараб, ишемик инсульт билан оғриган беморларни эрта реабилитация қилишда нейровегетатив кўрсаткичларнинг динамикаси” 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib696.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc 04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Белоруссия).
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишемик инсультнинг ўткир босқичида эрта реабилитациянинг юрак патологияси билан бирга келадиган беморларда нейромотор кўрсаткичлар динамикасига таъсирини ўрганиш, шунингдек башоратини яхшилаш ва инсултни реабилитация қилишнинг мавжуд моделлари самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсульт ўтказган беморларда эрта реабилитация жараёнида вегетатив кўрсаткичларнинг динамикаси (шу жумладан, кардиоритмография ва юрак ритмининг ўзгарувчанлиги) аниқланган;
ишемик инсульт ва юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни эрта пассив вертикализация жараёнида вегетатив қон айланиш кўрсаткичи ва гемодинамик кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик асослаган;
эрта вертикализациядан фойдаланиш юрак ритми ўзгарувчанлигининг вақтинчалик ва спектрал кўрсаткичларининг ижобий динамикаси, вегетатив нерв тизими парасимпатик бўлими фаоллигининг ошиши, шунингдек, юрак-қон томир кўрсаткичларини нормаллаштириш билан яхшилашга ёрдам бериши исботланиб, бу инсульт ва унинг иккиламчи профилактикаси олдини олиш усули сифатида жисмоний реабилитацияни қўллаш имконият бергани аниқланган;
вегетатив қўллаб-қувватлаш ва харакат етишмовчилиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, бу юрак ритми ўзгарувчанлик кўрсаткичларини ушбу тоифадаги беморларда реабилитация жараёни самарадорлигини башорат қилувчи мезонлар сифатида асосланган;
юрак патологияси фонида ишемик инсульт билан оғриган беморларда эрта вертикализация бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 22 декабрдаги №23-Z/101 - сон хулосасига кўра: (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 30 март 2023 йил 04/1921-сон хат юборилган):
 биринчи илмий янгилик: юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсульт ўтказган беморларда эрта реабилитация жараёнида вегетатив кўрсаткичларнинг динамикаси (шу жумладан, кардиоритмография ва юрак ритмининг ўзгарувчанлиги) бахоланган ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.03.2023 й. №93/2), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (30.03.2023 й. №58/1), Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й. №74/1) ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.04.2023 й. №64/3) билан амалиётга жорий этилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 09.06.2023 йилдаги 23-х/028-сон хулосаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларга асосланиб ,кардиоинтервалография усулида юрак ритми вариабиллигини аниқлаш орқали организмнинг вегетатив регулятцияси фаолияти силжишларини ўз вақтида баҳолаш беморнинг ҳаёт сифатини яхшилади ,уларнинг эрта фаоллаштиришини таъминлаб , касалликнинг қайталаниш хавфини камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш ва эрта реабилитация чора-тадбирларини тўғри ташкил қилиш беморларни нисбатан тез муддатларда оёққа туришига, даволаниш кунлари қисқаришига, меҳнат фаолиятига қайтишига сабаб бўлиб, оила аъзоларини беморни мунтазам парвариш қилиш мажбуриятидан халос этади.  Ўртача даволаниш кунини атеротромботик инсультда 1,3 кунга, кардиоэмболик инсультда 1,2 кунга ва лакунар инсультда 1,7 кунга қисқаришига олиб келади. 2021 йил сўнг чораги ва 2022 йил бошида https://technomed.uz/ дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсульт ва юрак патологияси билан бирга келган беморларда да бир кунлик даволаниш бюджет ҳисобидан 150421.80 сўмни ташкил қилиб, ушбу маблағларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсульт ўтказган беморларда бир кунлик даволаниш стационар ҳаражатлари дори дармонлардан ташқари 150421.80 сўмни ташкил этган ва ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини суткасига 103421.80 иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ишемик инсульт ва юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни эрта пассив вертикализация жараёнида вегетатив қон айланиш кўрсаткичи ва гемодинамик кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик асослаган. Ишлаб чиқилган ишемик инсульт ва юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларнинг гемодинамик кўрсаткичларига мос равишда эрта пассив вертикализация ўтказиш вегетатив  кўрсатгичлари ўзгариши мувофиқлиги билан изоҳланган ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.03.2023 й. №93/2), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (30.03.2023 й. №58/1), Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й. №74/1) ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.04.2023 й. №64/3) билан амалиётга жорий этилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 09.06.2023 йилдаги 23-х/028-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлар ҳаракат фаолияти, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва меҳнат қобиляти тикланишида ушбу амалиётнинг аҳамияти сезиларли даражада кузатилган. Беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши ва ногиронлик кўрсаткичларининг камайиши натижасида ётоқ кунлари давомийлигини  қисқартириш , ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асосий ва назорат гуруҳларида уларнинг самарадорлиги нисбатини таҳлил қилиш йўли билан ҳисоблаб чиқилганда, 2021 йил сўнг чораги ва 2022 йил бошида https://technomed.uz/дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсультда бир кунлик  даволаниш 150421.80 сўм, дори дармонлар учун 301983.51 сўм ва жами 452305,31сўмни ташкил этган. Хулоса: Ишемик инсульт ва юрак ишемик касаллиги билан даволанган беморларда тадқиқот давомидаги ўртача даволаниш кунлари билан таққосланганда, ўртача даволаниш кунлари камайиши 1 нафар бемор учун даволаниш кунлари ва дори дармонлар ҳисобига бюджет маблағларини суткасига 316724.12 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: эрта вертикализациядан фойдаланиш юрак ритми ўзгарувчанлигининг вақтинчалик ва спектрал кўрсаткичларининг ижобий динамикаси, вегетатив нерв тизими парасимпатик бўлими фаоллигининг ошиши, шунингдек, юрак-қон томир кўрсаткичларини нормаллаштириш билан яхшилашга ёрдам бериши исботланиб, бу инсульт ва унинг иккиламчи профилактикаси олдини олиш усули сифатида жисмоний реабилитацияни қўллаш имконият бергани аниқланган. Ишемик инсульт ва юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморлар ҳолатини нейровизуал ва нейрофизиологик текширувлар ёрдамида баҳолаб, беморларда эрта реабилтация бошлаш ва давомийлигини прогнозлаш имконини беради. Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.03.2023 й. №93/2), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (30.03.2023 й. №58/1), Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й. №74/1) ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.04.2023 й. №64/3) билан амалиётга жорий этилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 09.06.2023 йилдаги 23-х/028-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсульт ўтказган беморларнинг ишга ва жамиятдаги ҳаётга қайтиши ,тиббий хизмат эҳтиёжига қониқишига эришилди. Беморнинг ҳаёт давомийлигининг ошиши ,ўлим кўрсаткичи ва ногиронликнинг камайиши таъминланди, беморларнинг яшаш истиқболи яхшиланди, ётоқ кунлари давомийлигини қисқартиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўртача даволаниш атеротромботик инсультда 1,3 кун, кардиоэмболик инсультда 1,2 кун ва лакунар инсультда 1,7 кунга  қисқарган. 2021 йил сўнг чораги ва 2022 йил бошида https://technomed.uz/дастури ҳисоблаш натижалари ишемик инсультда  бир кунлик  даволаниш 150421,80 сўм, дори дармонлар учун  301983,51 сўм ва жами 452305,31сўмни ташкил этиб, беморларга даволаш стандарти асосида ишемик инсульт кузатилаганда бир кунлик ўртача даволаниш 35836,35 + 356405,31=392241,66 сўмни ташкил қилган ва бу ўртача даво курсида 10,6-9,2 ҳар кунига 549138,324 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Ишемик инсультни эрта реабилитация қилиш орқали 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан ўртача даво курсида 10,6-9,2 кунда 549138,324 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш билан бирга беморларда ногиронлик камайиб, ҳаёт сифати  даражаси ошган.
тўртинчи илмий янгилик : вегетатив қўллаб-қувватлаш ва харакат етишмовчилиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, бу юрак ритми ўзгарувчанлик кўрсаткичларини ушбу тоифадаги беморларда реабилитация жараёни самарадорлигини башорат қилувчи мезонлар сифатида асосланган. Юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсульт ўтказган беморларда клиник-неврологик, нейрофизиологик ва нейровизуал текширув кўрсаткичларини тезкорлик билан динамик равишда назорат қилиш, ўз вақтида ташхислаш, асоратларни олдини олиш ва эрта реабилитация қилиш, коррекцияловчи терапия ўтказиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.03.2023 й. №93/2), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (30.03.2023 й. №58/1), Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й. №74/1) ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.04.2023 й. №64/3) билан амалиётга жорий этилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 09.06.2023 йилдаги 23-х/028-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлар ҳаракат фаолияти, ўз ўзига хизмат кўрсатиш ва меҳнат қобиляти тикланишида ушбу амалиётнинг аҳамияти сезиларли даражада кузатилган. Беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши ва ногиронлик кўрсаткичларининг камайиши натижасида ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 2020-2022-йилларда юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсульт ўтказган беморларда стационар ўртача даволаниш кунлари ва тадқиқот давомидаги ўртача даволаниш кунлари билан таққосланганда татбиқ этилаётган даволаш усулининг йиллик иқтисодий самарадорлиги 648 257 291 сўм бўлиб, ундан харажатлар 9 800 000 сўм ажратилганда 638 457 291 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: : Ишемик инсультни эрта реабилитация қилишда жараённи ҳисобга олган ҳолда даво ва реабилитация усулларини танлаш орқали стасионар харажатлардан бир йилда бюджет ҳисобидан 638 457 291 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: юрак патологияси фонида ишемик инсулт билан оғриган беморларда эрта вертикализация бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Юрак патологияси билан бирга келган ишемик инсулт ўтказган беморларни эрта реабилитация қилиш, асоратларни олдини олиш, коррекцияловчи терапия ўтказиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (23.03.2023 й. №93/2), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (30.03.2023 й. №58/1), Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.04.2023 й. №74/1) ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (24.04.2023 й. №64/3) билан амалиётга жорий этилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 09.06.2023 йилдаги 23-х/028-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар юрак қон томир касалликлари фонида юзага келган ишемик инсульти бор беморлардаги вегетатив бузилишларини қиёсий ташхислаш ва даволаш беморларнинг даволаниш кунларини қисқартиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак патологияси фонида ишемик инсульт билан оғриган беморларда эрта вертикализация буйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб ,уларда касалликнинг ривожланиш эхтимоли юқори бўлган хётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш, ҳамда эрта рабилитация тадбирини тадбиқ қилиш хисобига беморнинг шифохонада қолиш муддати уртача 1,3 кунга қискариб, бир нафар бемор хисобига бюджет  маблағларини 323218,34 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларини 90000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Юрак патологияси фонида ишемик инсульт билан оғриган беморларда эрта вертикализация буйича ишлаб чиқилган тавсия усулларидан фойдаланиш 323218,34 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларини 90000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish