Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Фуркат Нигматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитетини адаптацион механизмлари”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3265.
Илмий раҳбар: Жабборов Улуғбек Узоқович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Перинатал маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зуфарова Шахноза Алимджоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори фетал технологияларидан фойдаланган ҳолда, касалликнинг клиник кечишига қараб, COVID-19 ни бошидан кечирган ҳомиладор аёлларда ҳомила туғма иммунитет кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда  илк маротаба,  касаллик кечиш оғирлигига кўра ҳомиланинг туғма гуморал иммунитети кўрсаткичлари аниқланган;
COVID-19 ўтказган аёлларда  ҳомиладорликнинг турли даврларида  ҳомиланинг асосий иммуноглобулинлар кўрсаткичлари аниқланган;
коронавирус инфекциясининг оғир даражасини ўтказган ҳомиладор аёллардаги ҳомиланинг цитокинлар харитаси асосланган;
COVID-19 оғир кечишида ҳомиладорликнинг II  ва III триместрда ҳомилада  IL -18, IL- 1 β, IL-11, IL -4 ва 6 миқдорининг кескин ошишиш, уларнинг назорат гуруҳидан 9 баравар юқорилиги, ҳомилада айтоиммун жараёнлар оқибатида тўқималар шикастланиши ва муддатидан олдин туғруқлар кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда перинатал натижаларни яхшилашга қаратилган тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан республика перинатал маркази, Тошкент шаҳар ва Бухоро вилоят перинатал марказининг ҳомиладор аёллар патологияси бўлими амалиётида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10.01.2023 йилдаги 8 н-д/27-сонли маълумотномаси).
биринчи илмий янгилик. COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда  илк маротаба,  касаллик кечиш оғирлигига кўра ҳомиланинг туғма гуморал иммунитети кўрсаткичлари аниқланган ва Республика Перинатал маркази буйруғи билан (01.02.2023 й № 22 и-и/1) Тошкент шаҳар ва Бухоро вилоят перинатал марказида амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма гуморал иммунитети кўрсаткичлари перинатал асоратларнинг прогнози ва олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: амбулатория шароитида COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини ўрганиш ва касалхонага ётқизиш учун пулни тежаш харажатлари: 1 кунлик касалхонада ётиш учун тўлов миқдори 223 500 сўм; (1 бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 447 000 сўмни ташкил етди). Хулоса: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма гуморал иммунитети кўрсаткичларини аниқлаш лаборатор текширувлар ўтказилганда ҳар бир бемор учун тежалган бюджет маблағи 447 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар 269 000 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик. COVID-19 ўтказган аёлларда  ҳомиладорликнинг турли даврларида  ҳомиланинг асосий иммуноглобулинлар кўрсаткичлари аниқланган. Республика Перинатал маркази буйруғи билан (01.02.2023 й № 22 и-и/1) Тошкент шаҳар ва Бухоро вилоят перинатал марказида амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитети кўрсаткичлари перинатал асоратларнинг прогнози ва олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: амбулатория шароитида COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини ўрганиш ва касалхонага ётқизиш учун пулни тежаш харажатлари: 1 кунлик касалхонада ётиш учун тўлов миқдори 223 500 сўм; (1 бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 447 000 сўмни ташкил етди). Хулоса: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма ҳужайравий иммунитети кўрсаткичларини аниқлаш лаборатор текширувлар ўтказилганда ҳар бир бемор учун тежалган бюджет маблағи 447 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар 269 000 сўмни ташкил этди.
учинчи илмий янгилик. коронавирус инфекциясининг оғир даражасини ўтказган ҳомиладор аёллардаги ҳомиланинг цитокинлар харитаси асосланган. Республика перинатал маркази буйруғи билан (22-сон и-и/1-сон 01.02.2023) Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоят перинатал марказида клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти қуйидагилардан иборат: онада COVID-19 оғир даражаси бўлган ҳолатда ҳомила қонида IgG ва IgМ кўрсаткичлари перинатал асоратлар ва ўлимнинг прогнози ва олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: амбулатория шароитида COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини ўрганиш ва касалхонага ётқизиш учун пулни тежаш харажатлари: 1 кунлик касалхонада ётиш учун тўлов миқдори 223 500 сўм; (1 бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 447 000 сўмни ташкил етди) бундан ташқари замонавий профилактик терапия усули бюджетдан ташқари 237 800 маблағни тежайди. Хулоса: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини аниқлаш лаборатор текширувлар ўтказилганда ҳар бир бемор учун тежалган бюджет маблағи 447 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар 237 800 сўмни ташкил этди.
тўртинчи илмий янгилик. COVID-19 оғир кечишида ҳомиладорликнинг II  ва III триместрда ҳомилада  IL -18, IL- 1 β, IL-11, IL -4 ва 6 миқдорининг кескин ошишиш, уларнинг назорат гуруҳидан 9 баравар юқорилиги, ҳомилада айтоиммун жараёнлар оқибатида тўқималар шикастланиши ва муддатидан олдин туғруқлар кузатилиши исботланган. Республика Перинатал маркази буйруғи билан (№ 22 и-и/1 от 01.02.2023 й.)  Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоят перинатал марказида клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти қуйидагилардан иборат: II триместрда COVID-19 оғир кечишида ҳомилада сезиларли даражада IL-18 9 баробарга ва IL-1 β 11 баробарга ошди ва ҳомилада IL-4 ва IL-6 нинг таркиби назорат гуруҳининг маълумотлари билан таққослаганда 4 ва 2,65 баравар ошиши аниқланди, бу эса янги туғилган чақалоқла иммун статуси бузилишларини комплекс медикаментоз даволашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: амбулатория шароитида COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини ўрганиш ва касалхонага ётқизиш учун пулни тежаш харажатлари: 1 кунлик касалхонада ётиш учун тўлов миқдори 223 500 сўм; (1 бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 447 000 сўмни ташкил етди) бундан ташқари замонавий профилактик терапия усули бюджетдан ташқари 237 800 маблағни тежайди. Хулоса: COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг туғма иммунитети кўрсаткичларини аниқлаш лаборатор текширувлар ўтказилганда ҳар бир бемор учун тежалган бюджет маблағи 447 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар 237 800 сўмни ташкил этди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: " COVID-19 ни ўтказган хомиладорларда хомила туғма иммунитетининг адаптацион механизмлари" мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 7 январ 04/8475 - сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish