Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Улуғбек Маруфалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг институционал ва ғоявий-мафкуравий асослари”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal706.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14
Расмий оппонентлар: Мавлонов Жўрабек Ёрқулович, сиёсий фанлар доктори (DSc); Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуришда инсон манфаатлари ва эркинликларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг институционал ва мафкуравий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамияти қурилишида адолат мезонига таяниш, халқаро ҳамкорликда консенсус (муроса)га эришиш, халқнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашни тизимли ташкил этиш жамиятнинг барқарор ривожланиш омили эканлиги асосланган;
 Янги Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларида адолатли қарор чиқариш методологиясини такомиллаштириш, инсоннинг яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини қадрлаш орқали қонун устуворлигини таъминлашга эришишнинг мафкуравий аҳамияти илмий асосланган;
Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришда давлатнинг бош  ислоҳотчи  сифатида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлигини таъминлашнинг халқ фаровонлигига эришиш омили сифатидаги мафкуравий роли очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришда турли миллат вакиллари ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигининг таъминланиши адолатли жамиятнинг мафкуравий асоси ва барқарор тараққиёт омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг институционал ва миллий-ғоявий асосларини такомиллаштириш асосида:
Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамияти қурилишида адолат мезонига таяниш, халқаро ҳамкорликда консенсус (муроса)га эришиш, халқнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш жамиятнинг барқарор ривожланиш омили эканлигига оид илмий-амалий тавсиялардан «Адолат» социал-демократик партиясининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган сайлов дастурларида фойдаланилган («Адолат» социал-демократик партиясининг 2022-йил 17-сентябрдаги 01-04/364-сон маълумотномаси). Натижалар партия электоратининг мақсадли фаолиятини тизимли ташкил этиш, партия сиёсий фаолиятидаги шахсий ва корпоратив мақсадларини аниқ белгилашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларида адолатли қарор чиқариш методологиясини такомиллаштириш, инсоннинг яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини қадрлаш орқали қонун устуворлигини таъминлашга эришишнинг мафкуравий аҳамиятига оид хулосалардан «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «Ижтимоий адолат ғояси - буюк алломаларимиз нигоҳида» номли тадбир сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Миллий тикланиш» демократик партиясининг             2022-йил 6-августдаги 04-02-332-сон маълумотномаси). Натижалар иқтисодий ва ижтимоий субъектларнинг ижтимоий мустақиллигини шакллантиришда ҳуқуқий давлат институтларининг ўзгартирувчи ролини аниқлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришда давлатнинг бош  ислоҳотчи  сифатида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлигини таъминлаши халқ фаровонлигини таъминлашнинг методологияси ва мафкуравий ролига оид таклифлардан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ташкил қилинган туркум тадбирларда фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг 2022-йил 24-февралдаги 05/184-сон маълумотномаси). Натижалар хотин қизларнинг ижтимоий ҳимоясини тизимли ташкил этиш ва уларни иш билан таъминлашда адолат мезонига таянишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришда турли миллат вакиллари ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигининг таъминланиши адолатли жамиятнинг мафкуравий асоси ва барқарор тараққиёт омили сифатидаги ўрнига оид фалсафий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2018-2020-йилларда амалга оширилган ПЗ-20170930369 шифрли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот ҳуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» мавзусидаги давлат грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 27-сентябрдаги 02/08-1197-сон маълумотномаси). Натижалар аҳоли турли қатламлари онгига миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг аҳамиятини сингдириш ва бу жараёнларга нисбатан даҳлдорлик  туйғусини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish