Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Нигина Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование организационно-экономического механизма инновационного развития сферы услуг», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt916
Илмий раҳбар: Абдукаримов Баратали Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари номзоди,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович иқтисодиёт фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга толик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хизматлар соҳасида инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий овқатланиш ташкилотлари хариди самарадорлигини тўловлар ва маҳсулотларни этказиб бериш ҳаракатларини ўзароманфаатларга кўра бошқариш, такрорий буюртмаларни амалга оширишни соддалаштириш, янги келишув (шартнома)лар учун маҳсулот этказиб берувчилардан комиссион йиг'увларни (сбор) ундиришга кўра "орзон Б2Б" бизнес модели ишлаб чиқилган;
савдо ташкилотларини кластерлаш алгоритми Кластер тизимида белгиланган форматлар билан бир қаторда савдо суб'ектлари ҳамкорлигини улгуржи ва чакана савдо ҳажмини ошириш асосида чуқарлаштириш ҳамда инновасион йўналишда Б2Б, Б2C, Б2Г ва ҲоРеCа тизимлари уйг'унлигига кўра такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишига инновасион омилларнинг таъсирига кўра 2030 йилга қадар маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларига кўра инновасион фаолият самарадорлигини оширишнинг маркетинг ёндашуви ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулотлар харид-логистикаси тизимига устуворлик беришга асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизматлар соҳасида инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий овқатланиш ташкилотлари хариди самарадорлигини тўловлар ва маҳсулотларни этказиб бериш ҳаракатларини ўзароманфаатларга кўра бошқариш, такрорий буюртмаларни амалга оширишни соддалаштириш, янги келишув (шартнома)лар учун маҳсулот этказиб берувчилардан комиссион йиг'имларни  ундиришга кўра "Орзон Б2Б" бизнес модели савдо-саноат палатаси тавсиясига кўра умумий овқатланиш суб'ектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 28 августдаги №11/03-15-568-сонли маълумотномаси). Таклиф буюртмаларни инновасион тизимга кўра соддалаштиришга ҳолда расмийлаштириш, тўлов муддати ва маҳсулотларни шартномага кўра этказиб беришни таъминлаш, кичик ишлаб чиқарувчилар манфаатларини алоҳида э'тиборга олиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.
савдо ташкилотларини кластерлаш алгоритми Кластер тизимида белгилан-ган форматлар билан бир қаторда савдо суб'ектлари ҳамкорлигини улгуржи ва чакана савдо ҳажмини ошириш асосида чуқарлаштириш ҳамда инновасион йўналишда тизимлар уйг'унлигига кўра такомиллаштирилган таклиф савдо-саноат палатаси тавсиясига кўра савдо тадбиркорлик суб'ектлари, жумладан "Масса Импех" МЧЖ гипермаркет фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 28 августдаги №11/03-15-568-сонли маълумотномаси).  Савдо ташкилотларини кластерлашнинг такомил-лаштирилган алгоритми минтақа чакана савдо сектори ҳажмини ошишига ва хизмат кўрсатишда инновасион фаолликни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
 хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишига инновасион омилларнинг таъсирига кўраа 2030 йилга қадар маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 28 августдаги №11/03-15-568-сонли маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичларидан фойдалаши соҳада мавжуд ресурслардан мақсадли фойдаланиш, хизмат кўрсатиш таркибини кенгайти-риш, соҳани барқарор ривожлантиришда омилларини эътиборга олиш аниқлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларига кўра инновасион фаолият самарадорлигини оширишнинг маркетинг ёндашуви ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулотлар харид-логистикаси тизимига устуворлик беришга асосида такомиллаштириш таклифисавдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 28 августдаги №11/03-15-568-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўп томонлама муносабатларга кўра ҳосил бўлган тизим элементлари ўртасидаги ўзаро таъсирни таъминлашга имкон берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish