Sayt test rejimida ishlamoqda

Отажонов Шерзод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Квант флуктуациялари таъсири остида Бозе-Эйнштейн конденсатидаги материя тўлқинлари”, 01.04.02 – “Назарий физика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/FM571. 
Илмий маслаҳатчи: Цой Эдуард Николаевич, физика математика фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-Техника Институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий Университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.09.
Расмий оппонентлар: Расулова Муҳайё Юнусовна, физика-математика фанлари доктори, пдофессор; Явидов Бахром, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: квант флуктуацияларлари та'сирини ҳисобга олувчи кўп-ўлчамли икки-компонентали Босе-Эинстеин конденсатларида материя тўлқинларининг хусусиятларини ўрганиш ва ушбу системаларда мужассамлашган ҳолатларни тушунтириш учун назарий методлар ишлаб чиқишдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Квант флуктуацияларларини ҳисобга оладиган бир ва кўп ўлчамли Босе-Эинстеин конденсатларида квант томчиларини ва икки-ўлчамли ҳолатда уюрмаларни характерлаш учун супер-Гауссиан функсияси ёрдамида вариацион метод ишаб чиқилди. 
Барча ўлчамларда квант томчиларининг энергияси, эффектив потенсиали, кичик тебранишлар частоталари ва кимёвий потенсиалларининг аналитик тенгламалари ҳисобланди ва квант томчиларининг турғунлиги Вакҳитов-Колоколов критерияси орқали текширилди.
Икки- ва уч-ўлчамли Босе-Эинстеин конденсатида ўзаро таъсир константалари даврий ўзгарувчи бўлган ҳолатларда квант томчиларининг ресонанс тебранишлари ва ташқи модуляция амплитудасига боғлиқ равишда динамикасининг турли регимлари аниқланди. 
Квант флуктуацияларлари таъсирини ҳисобга оладиган икки-ўлчамли икки компонентали Босе-Эинстеин конденсатида ғалаёнланган ясси тўлқинларнинг экспоненсиал ўсиш шартлари ва параметрлар фазосида стабил ва ностабил соҳалари топилди. Модуляцион нотурғунликнинг ночизиқли босқичида квант томчилари ҳосил бўлиши, уларнинг камайиши қонуни ва камайиш тезликлари аниқланди. Бу қонуниятларни ҳисоблашда расмларга ишлов бериш техникасининг Босе-Эинстеин конденсати динамикасига қўллаш мумкинлиги кўрсатилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида олинган натижаларга сcопус.cом сайтларидаги маълумотларга кўра умумий 58 та (2023-йил ноябр) ҳавола мавжуд.
Жумладан диссертация ишининг биринчи боби бўйича чоп қилинган мақолага 27 та ҳавола мавжуд, қуйида бир нечтаси келтирилган: 
Пҳйсиcал Ревиеw Леттерс, 126, 244101, 2021, ИФ: 9.185; Чаос, Солитонс & Фраcталс, 152, 111313, 2021, ИФ: 9.922; Сcиентифиc Репорц, 12, 6904, 2022, ИФ: 4.997; Пҳйсиcал Ревиеw А, 103, 053302, 2021, ИФ: 2.971; 
Диссертация ишининг иккинчи боби бўйича чоп қилинган 2 та мақолага 9 ва 18 та жами 27 та ҳавола мавжуд, қуйида бир нечтаси келтирилган: 
Чаос, 33, 033141, 2023, ИФ: 3.741; Пҳйсиcс Леттерс А, 480, 128987, 2023, ИФ: 2.6; Пҳйсиcал Ревиеw А, 105, 063328, 2022, ИФ: 2.971; 
Диссертация ишининг учинчи боби бўйича чоп қилинган мақолага 4 та ҳавола мавжуд, қуйида бир нечтаси келтирилган: 
Чаос, Солитонс & Фраcталс, 164, 112665, 2022, ИФ: 9.922; Пҳйсиcал Ревиеw А, 108, 033312, 2023, ИФ: 2.971; Пҳйсиcал Ревиеw А, 106, 033309, 2022 ИФ: 2.971.

Yangiliklarga obuna bo‘lish