Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Шохида Тулкуновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Олий таълим муассасаларида меҳнат ҳақи бухгалтерия ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш, 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:        
Илмий раҳбар: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат олий таълим муассасаларида меҳнат ҳақи бухгалтерия ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бюджет  маблағлари бўйича 343401 (173/1) - “Бюджет маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343402 (173/2) - “Давлат буюртмаси асосидаги илмий тадқиқот лойиҳалар маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343403 (173/3) - “Илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича 343404 (173/4) - “Ўқитишнинг тўлов-шартнома шакли маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343405 (173/5) -“Ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб- китоблар” ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тизимини ташкил этиш ва улар бўйича алоҳида 343404/1 (173/4/1) - “Ўқитишнинг тўлов-шартнома шакли маблағлари ҳисобидан меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар”, 343405/1 (173/5/1) – “Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар” ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ички аудитини ташкил этишда назорат обʼектлари, ички аудит режаси, дастури, ҳисоботининг таркибий тузилиши таклиф этилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида меҳнат ҳақи бухгалтерия ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет маблағлари бўйича 343401 (173/1) - “Бюджет маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343402 (173/2) - “Давлат буюртмаси асосидаги илмий тадқиқот лойиҳалар маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343403 (173/3) - “Илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” ишчи счётларини очиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган ва УзАСБО дастурий тизимига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 апрелдаги 03/03-453-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни бюджет маблағларини турлари бўйича таҳлилий ҳисобни юритиш, шунингдек, молиявий ҳисоботлардаги меҳнат хақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларга тегишли ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш имкониятини яратган;
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича 343404 (173/4) - “Ўқитишнинг тўлов-шартнома шакли маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”, 343405 (173/5) -“Ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб- китоблар” ишчи счётларини очиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган ва УзАСБО дастурий тизимига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 апрелдаги 03/03-453-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни бюджетдан ташқари маблағлар турлари бўйича таҳлилий ҳисобни юритиш, шунингдек, молиявий ҳисоботлардаги меҳнат хақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларга тегишли ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш имкониятини яратган;      
        меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тизимини ташкил этиш ва улар бўйича алоҳида 343404/1 (173/4/1) - “Ўқитишнинг тўлов-шартнома шакли маблағлари ҳисобидан меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар”, 343405/1 (173/5/1) – “Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга устама ҳақ ва рағбатлантирувчи тўловлар” ишчи счётини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари тасдиқланган ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган ва УзАСБО дастурий тизимига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 апрелдаги 03/03-453-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига рағбатлантирувчи тўловлар бўйича таҳлилий ҳисобни юритиш, шунингдек, молиявий ҳисоботлардаги меҳнат хақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларга тегишли ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш имкониятини яратган;
олий таълим муассасаларида ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ички аудитини ташкил этишда назорат обʼектлари, ички аудит режаси, дастури, ҳисоботининг таркибий тузилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 27 августдаги 293-сон “Вазирликнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида” буйруғи билан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати тўғрисида Низомда” ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 апрелдаги 03/03-453-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ходимлар билан меҳнатга хақ тўлаш бўйича ички аудит назорат обьектларини белгилаш, ички аудитор вазифалари, масʼулиятини аниқлаштириш ҳамда ички аудит самарадорлигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish